Тошкент вилояти Қибрай туманида ажрашаётган оила МИБ сабаб ярашиб олди. Бу ҳақда МИБ ахборот хизмати “Дарё”га хабар берди.

Келтирилишича, Бўлим иш юритувидаги фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро судининг ижро варақасига асосан қарздор Ж.Иманбердиевдан, ундирувчи М.Турсунбаева фойдасига 3 нафар вояга етмаган фарзандларини таъминоти учун алмиэнт ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати мавжуд бўлган.
Бўлим давлат ижрочисининг олиб борган тушунтириш ишлари ва томонларнинг келишуви асосида оила тикланишига эришилди.
Изоҳ (0)