Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигида Ҳанcом аcадемй раҳбарияти билан “Ўзбекистондаги умумтаълим мактабларида ахборот коммуникация технологияларига ихтисослаштирилган “Смарт синфлар” ташкил этиш ҳамкорлик лойиҳасини амалга ошириш юзасидан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, учрашувда Ҳанcом аcадемй томонидан мактабларда АКТдан фойдаланиш, IT касб йўналишларида тўгараклар ташкил этиш мақсадида 2027 йилга қадар 1000 та ўқув компьютер синфлари тўплами босқичма-босқич тарзда вазирликка тақдим этилиши маълум қилинган.
Шунингдек, ҳамкорлик имкониятларининг келгуси қадамларини ишлаб чиқиш ва режалаштириш учун томонлар ўртасида англашув меморандуми имзоланган.
Изоҳ (0)