Мажбурий ижро бюросининг Наманган вилояти бошқармаси томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида ўзбошимчалик билан қурилган иншоот мажбурий тартибда буздирилди. Бу ҳақда “Бу кун” кўрсатувида хабар берилди.
Таъкидланишича, фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро судининг қарорига кўра, даъвогар Кадастр агентлигининг Наманган вилояти бошқармаси манфаати юзасидан қарздорга нисбатан ўзбошимчалик билан қурилган 800 кв метр жойдаги иншоотни буздириш белгиланган.
Қарздорга ихтиёрий муддат берилган, бироқ у турли баҳоналарни рўкач қилиб, ўзбошимчалик билан қурилган иншоотни бузмаган. Шундан сўнг ҳужжат ижросини таъминлаш мақсадида мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилган. Ижро ҳаракатлари давомида қарздор томонидан кескин қаршилик бўлгани сабабли, қарздор МЖтКнинг 148-модда, 2-қисми, бешинчи банди (темирйўллар ва автомобиль йўллари учун ажратилган минтақаларни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш) билан маъмурий жавобгарликка тортилган.
Шундан сўнг, мажбурий ижро ҳаракатлари тайин этилиб борилганда буздирилиши керак бўлган ноқонуний қурилиш буздирган.
Изоҳ (0)