Футбол бўйича Осиё Кубогининг чорак финалида Ўзбекистон терма жамоаси 3 февраль, шанба куни Қатарга қарши баҳс олиб боради.
Ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов сариқ карточкалари сабабли ўйинда иштирок эта олмайди. Отабек Шукуров ҳам тузалгани ва майдонга тушиши борасида аниқ хабарлар йўқ.
Шунингдек, Умарбек Эшмуродов ҳам Қатарга қарши ўйинда майдонга туша олмаслиги мумкин. У ҳам Шукуров сингари шамоллаган. Бу ҳақида “Дарё”нинг федерацияги манбаси хабар бермоқда.
Эслатиб ўтамиз, Элдор Шомуродов, Игор Сергеев, Ҳусниддин Алиқулов, Ҳожиакбар Алижонов, Шерзод Насруллаев каби футболчилар жароҳати сабабли жамоага ёрдам бера олмаётган эди.
Қатарга қарши учрашув Тошкент вақти билан 20:30 да старт олади.
Изоҳ (0)