“Пахтакор” футболчиси Муҳаммадали Ўринбоев Англиянинг "Брентфорд" клубига ижарага берилди.
“Ўзбек футболи тарихида биринчи бор футболчи Ўзбекистондан Англияга тўғридан-тўғри йўл олди”, — дея хабар бермоқда “шерлар” матбуот хизмати.
“Пахтакор” академияси тарбияланувчиси Муҳаммадали Ўринбоев фаолиятини АПЛ иштирокчиси "Брентфорд" клубида давом эттиради.
Клублар ўртасидаги келишувга мувофиқ, у 30 июнга қадар “Брентфорд”да ижарада асосида ўйнайди. Ушбу муддатдан кейин эса Англия клуби Муҳаммадалини сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлади.
Ўринбоев “Пахтакор”да 17 ёшга тўлмасдан ўз дебютини ўтказган ва ўз ёш тоифасида терма жамоа аъзоси саналади.
Изоҳ (0)