“Ан-Насср” ҳужумчиси Криштиану Роналду “Интер Майами”га қарши ўйинда иштирок этмайди.
Бу ҳақида “Ан-Насср” бош мураббийи Луиш Каштру маълум қилди.
Саудия ва АҚШ жамоаси 1 февраль, пайшанба куни ўртоқлик ўйини ўтказади. Учрашув Тошкент вақти билан 23:00 да старт олади.
Португалиялик футболчида кичик жароҳат мавжуд.
“Биз Роналду ва Месси қарама-қаршилигини кўрмаймиз. Криштиану жароҳатидан тузалиши лозим.
Яқин бир неча кун ичида у умумий гуруҳ машғулотларига қайтишига умид қиламиз. Бу учрашувда Роналдуни кўрмаймиз”, — деб айтиб ўтди Каштру.
Эслатиб ўтамиз, “Интер Майами” Саудияда ўртоқлик ўйинлари ўтказмоқда. 29 январь куни АҚШ клуби “Ал-Ҳилол”га қарши баҳс олиб бориб, 3:4 ҳисобида мағлуб бўлганди.
Изоҳ (0)