АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп яна бир бор Украинадаги уруш билан боғлиқ вазиятни “жуда тез” ҳал қилишга ваъда берди.
Бу ҳақда Трамп Айовa штатидаги республикачилар праймеризларида ғалаба қозонганидан сўнг айтиб ўтди. Собиқ президентнинг сўзларига кўра, у Путин билан “жуда яхши” тил топишади.
“Путин ва мен жуда яхши муносабатдамиз. Бу яхши, ёмон эмас. Агар ёлғон хабарлар ўрнига тўғри хабарлар чиқарилса, мамлакатдаги муаммоларимизнинг 90 фоизи ҳал бўларди... Украина билан вазият жуда даҳшатли. ... Ва биз буни ҳал қиламиз, биз буни жуда тез ҳал қиламиз”, — деди Трамп.
Бундан ташқари, сиёсатчи Украина президенти Владимир Зеленскийни ҳам мулоқотга жалб қилишига ишонишини маълум қилди.
“Мен президент Путинни жуда яхши биламан, Зеленскийни жуда яхши биламан, мен уни мулоқотга жалб қила оламан, биз буни жуда тез ҳал қиламиз. Бу уруш ҳеч қачон бўлмаслиги керак эди”, - дея қўшимча қилди Трамп.
Изоҳ (0)