АҚШнинг F-16 қирувчи самолёти Жанубий Кореянинг ғарбий соҳиллари яқинида сувга қулаб тушди, учувчи самолётдан парашют билан сакраганидан кейин қутқариб олинди. Бу ҳақда Жанубий Кореянинг Yonhap агентлиги манбалари хабар берди.
![](/static/2024/01/31/photo_2024-01-31_10-13-20-F2ravm0v.jpg)
Манбаларга кўра, қирувчи маҳаллий вақт билан тахминан 8:40 да (Тошкент вақти билан 4:40) Сеулдан 274 километр жанубда Кунсан яқинидаги сувга қулаган. Агентликнинг қайд этишича, Кунсан шаҳрида АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари базаси жойлашган эди.
“Қирувчи сувга қулаб тушди, қутқарилган учувчи хавфсиз жойда”, — деди суҳбатдошлардан бири.
Бу Америка қирувчисининг Жанубий Кореядаги ҳаво базаси яқинида биринчи ҳалокати эмас. Аввал Yonhap агентлиги F-16 самолёти ўқув парвози вақтида база яқинида қулаб тушгани ҳақида хабар берганди. Ўшанда ҳам учувчи омон қолган.
Изоҳ (0)