Украина президенти Владимир Зеленский урушни 24 соат ичида тўхтата олишини айтган АҚШ собиқ президенти Дональд Трампни Киевга таклиф қилди. Бу ҳақда “Украинская правда” хабар берди.
“Дональд Трамп, сизни Украинага, Киевга таклиф қиламан. Агар урушни 24 соат ичида тўхтата олсангиз, ўйлайманки, бу келиш учун етарли сабаб бўлади”, — деди у АҚШ собиқ президентига.
Шу билан бирга, Зеленский Трампнинг Украинадаги “урушни 24 соат ичида тугатиш” нияти ҳақида гапираётганини “жуда хавфли” деб атади.
“Яъни у ўзи қарор қабул қилишини айтди — мен ҳатто Россия ҳақида гапирмаяпман — ҳар икки томонсиз, яъни бизсиз... Унинг ҳеч ким эшитмаган ғояси халқимиз учун ишламаса, у ўз ғоясини амалга ошириш учун ҳамма нарса қилади. Бу мени бир оз ташвишга солмоқда”, — деб тушунтирди у.
АҚШ собиқ президенти аввалроқ юқори лавозимга қайтса, Украинада 24 соат ичида тинчликни таъминлаш “режаси” борлигини бир неча бор айтган эди.
Изоҳ (0)