• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    ОАВ Украина бош қўмондони Залужнийнинг истеъфоси нима сабабдан бекор қилинганини аниқлади

    Украина президенти Владимир Зеленский ҳукумати 29 январь куни Украина Қуролли кучлари бош қўмондони Валерий Залужнийни ишдан бўшатишни режалаштирган эди, бироқ унинг истеъфоси ҳақидаги маълумотлар ошкор қилингани сабабли буни кейинга қолдирди, деди Тhе New York Times нашрига украиналик собиқ юқори лавозимли амалдор. 

    Фото: Global Look Press

    Режалар билан таниш бўлган Украина парламенти депутати буни тасдиқлаб, Зеленский ва Залужний 29 январь куни кечқурун учрашгани, бироқ қарор қабул қилинмаганини қўшимча қилди. Унинг сўзларига кўра, бунга тўсиқлардан бири бош қўмондон лавозимига Залужнийнинг ўрнига зудлик билан бошқа номзод топилмагани бўлган.

    The Economist нашрининг ёзишича, Украина Қуролли Кучлари қуруқликдаги кучлари қўмондони Александр Сирский ва Украина разведкаси раҳбари Кирилл Будановлар бош қўмондон лавозимига номзодлар сифатида кўриб чиқилган. Нашрнинг таъкидлашича, Буданов “охирги дақиқада” бу лавозимдан бош тортган. Шу билан бирга, Будановнинг яқин ҳамкасби у Залужнийнинг лавозимига ариза бермаганини, аммо бу лавозимни рад этишга ҳақли эмаслигини айтди.

    Газета 29 январь куни кечқурун Зеленский ва Залужний ўртасида учрашув бўлиб ўтганини тасдиқлашга муваффақ бўлганини, унда президент бош қўмондонни ишдан бўшатишини эълон қилгани ва унга бошқа лавозим — Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котибини таклиф қилганини ёзди. Бироқ Залужний буни рад этган.

    Эслатиб ўтамиз, 29 январь куни кечқурун Украина оммавий ахборот воситалари ва сиёсатчилари Залужнийнинг ишдан бўшатилиши ҳақида хабар тарқатишни бошлади. Хусусан, Олий Раданинг собиқ депутати Борислав Береза Украина президенти офисидаги манбаларга таяниб, бош қўмондон Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгашига раҳбарлик қилиш ёки элчи бўлиш таклифини рад этганини айтди. Шу билан бирга, Береза Буданов ва Сирский бош қўмондон лавозимидан бош тортаётганини таъкидлади.

    Раданинг амалдаги депутати Алексей Гончаренконинг айтишича, Залужний Европа давлатларидан бирига элчи бўлиш таклифини рад этган.

    Украина раҳбарияти Залужнийнинг ишдан бўшатилиши ҳақидаги маълумотни рад этди. “Ҳурматли журналистлар, бирйўла ҳаммага жавоб қайтарамиз: йўқ, бу ҳақиқат эмас”, — деб ёзди Украина Мудофаа вазирлиги ўзининг Telegram каналида.

    Украина президентининг матбуот котиби Сергей Никифоров кейинроқ аниқроқ баёнот берди: “Албатта, йўқ. Президент бош қўмондонни ишдан бўшатгани йўқ”.

    Financial Times нашрининг ёзишича, Залужнийни ишдан бўшатиш тўғрисидаги қарор аввалроқ Украина президентининг офисида қабул қилинган, бироқ вазият оммавий ахборот воситаларида эълон қилингани сабабли улар буни кейинга суришга қарор қилишган. Газетанинг ёзишича, Зеленский бош қўмондонга мудофаа маслаҳатчиси лавозимини эгаллашни таклиф қилган ва ҳар қандай ҳолатда ҳам ўз лавозимидан четлатилишини “аниқ қилиб билдирган”.

    31.01.2024, 11:40   Изоҳ (0)   11449
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Залужнийнинг кабинетида овоз тинглаш мосламаси топилди

    18.12.2023, 12:22

    “Қулоқлар билан ишламаймиз”: Залужний кабинетидан эшитиш қурилмаси топилганига муносабат билдирди

    18.12.2023, 17:53

    Залужний аскарлар етишмаслиги сабабли депутатларни фронтга кетишга чақирди

    05.01.2024, 17:09

    Американинг F-16 қирувчи самолёти Жанубий Кореяда ҳалокатга учради

    31.01.2024, 10:55

    Путин сўнгги 6 йилда қанча ишлаб топгани ҳақида декларация эълон қилинди

    31.01.2024, 00:13

    Франциялик фермерлар Испания билан чегара яқинидаги автомагистрални тўсиб қўйди (видео)

    31.01.2024, 00:03
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10

    Саудия Арабистони Суперкубоги. “Ал-Аҳли” Роналду бошчилигидаги “Ан-Насср”ни мағлуб этиб бош совринга эга чиқди

    Спорт | 23 август, 19:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.