Норозилик билдириб чиққан француз фермерлари Испания билан чегарадан бир неча километр узоқликдаги автомагистрални тўсиб қўйди.
Independent газетасининг ёзишича, ўнлаб фермерлар Испания билан чегарадан бир неча километр узоқликда жойлашган А9 автомобиль йўлидаги пулли шохобчалардан бирида блокировка уюштирган, бу эса трассада кўп километрлик тирбандликка сабаб бўлган.
“Сешанба куни (30 январь) норозилик намойишларини давом эттираётган намойишчилар Испаниядан келаётган юк машиналарининг йўлини тўсиб қўйишга қарор қилди. Енгил автомобиллар хавфсиз ўтиши мумкин эди, бироқ Испания — Франция йўналишидаги транспорт ҳаракати тўхтатилди”, — дейди нашр.
Акцияни ташкиллаштириш ишлари яширин тарзда ўтказилган, шу боис йўлнинг ёпилиши кутилмаган ҳол бўлди.
Аввал Франциянинг кўплаб шаҳарларида минглаб одамлар мигрантларга нисбатан қатъийроқ сиёсатни назарда тутувчи иммиграция қонунига қарши норозилик намойиши ўтказганди.
Изоҳ (0)