Фойдаланувчилар Россиядаги РУ домен зонасида ишлайдиган веб-сайтлар билан боғлиқ муаммолар юзага келганини хабар берди. Оқибатда Yandex, “Мегафон”, МЦ, Ozon, Wildberries, Авито ва бошқа йирик сайтлар очилмай қолди.
Россия Федерацияси Рақамли ривожланиш вазирлиги бу борада расмий баёнот берди.
“Глобал DNSSEC инфратузилмаси билан боғлиқ бўлган РУ зонасига таъсир қилувчи техник муаммо юзага келди. Интернет техник маркази ва МСК-IX мутахассислари уни бартараф этиш устида ишламоқда.
Миллий домен номлари тизими абонентлари учун муаммо ҳал қилинди. Қайта тиклаш ишлари олиб борилмоқда. Вазият ҳақида сизни хабардор қилиб борамиз”, — дейилади баёнотда.
DNSSEC — бу маълумотларнинг яхлитлиги ва ишончлилигини таъминлайдиган DNS протоколининг кенгайтмалари тўплами ҳисобланади.
Айни пайтга келиб РУ доменидаги сайтлардаги муаммо бартараф этилган.
Изоҳ (0)