Германия ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари Саксонияда жиноятчилардан 50 минг биткоин мусодара қилди.
“Дрезден Бош прокуратураси, Саксония давлат жиноий бошқармаси ва Лейпциг солиқ бошқармаси ҳамкорликда ўтказган операция натижасида январь ойининг ўрталарида 50 мингга яқин биткоин мусодара қилинди”, — дейилади расмий баёнотда.
Текширув Федерал Жиноят бошқармаси ва Мюнхен суд-тиббий компанияси кўмагида ўтказилди.
“Бу Германияда ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан бугунги кунга қадар амалга оширилган энг йирик биткоинларни мусодара қилиш операцияси. Биткоинлар гумонланувчилар уларни расмий ҳамёнларга ўз ихтиёри билан ўтказганидан сўнг мусодара қилинди”, — дейилади хабарда.
“Биткоинлардан фойдаланиш бўйича якуний қарор ҳали қабул қилинмаган”, — дея аниқлик киритди Саксония раҳбарияти.
Изоҳ (0)