Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Ғарб сиёсатчиларининг Украинадаги ҳарбий можарода Россия Федерацияси ғалаба қозонса, Болтиқбўйи мамлакатлари “кейинги нишон бўлиши” мумкинлиги ҳақидаги баёнотларини абсурд деб ҳисоблайди.
Унинг сўзларига кўра, Ғарб Россияга “стратегик мағлубият” етказиш учун барча имкониятлардан фойдаланиш ниятида.
“Бундай баёнотларнинг бемаънилиги барчага, тарихни заррача биладиган ва Украинадаги махсус ҳарбий операция бўйича биз очиқ эълон қилган мақсадларимизни тушунадиган ҳар бир кишига аён. Биз тарихий адолатсизликни бартараф этмоқдамиз. Биз нафақат мамлакатимиз халқлари тарихини қайта ёзиш, балки бу тарихни абадий унутишга бўлган уринишларни йўқ қилмоқдамиз”, — деди Лавров.
Украинадаги можародан сўнг Болтиқбўйи давлатлари учун хавф борлиги ҳақида Литва ташқи ишлар вазири Габриэлиус Ландсбергис 22 январь куни Брюсселда журналистлар билан учрашувда гапирганди. Бундан ташқари, НАТО ҳарбий қўмитаси раҳбари адмирал Роб Бауэр ҳам худди шундай фикрни билдирди.
Изоҳ (0)