Фарғонада кучли таъсир қилувчи ноқонуний дори воситасини пулламоқчи бўлган аёл ушланди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, вилоят ИИБ ҳамда Қўқон шаҳар ИИБ тезкор ходимлари томонидан тадбир ўтказилган. Тадбир давомида “Артизанбўйи” МФЙда яшовчи 46 ёшли М.Ш. яшаш хонадонида 100 дона “Тропикамид” номли кучли таъсир қилувчи психотроп дори воситасини 9 миллион 500 минг сўм эвазига сотган вақтда ушланди.
Шунингдек, яшаш хонадонида 10 дона “Тропикамид” ва 61 дона “Лирика” номли кучли таъсир қилувчи психотроп дори воситасини сақлаб юргани аниқланиб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган.
Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Бундан олдин Сирдарёда психотроп дорилар савдоси билан шуғулланган шахслар қўлга олингани, ДХХ Тожикистон ва Қирғизистондан олиб келинган гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланувчи шахслар ушлагани, Тошкент вилоятида ўтказилган назорат-рейд тадбирларида синтетик гиёҳванд воситаларини тайёрловчи лаборатория ташкил қилган шахслар қўлга олингани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)