Сурхондарё вилоятининг Термиз туманида бедарак йўқолган қиз топилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ахборот хизмати хабар берди.
Унга кўра, “Нурли диёр” маҳалласида яшовчи фуқаро Абдурахманова Ойгул 27 январь куни туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда вояга етмаган қизи Турсунова Ойдин 2024 йилнинг 5 январь куни тахминан соат 16:00 ларда яшаш уйидан номаълум томонга чиқиб кетиб, қайтиб келмасдан бедарак йўқолганини айтган ҳамда уни топишда амалий ёрдам сўраган.
Турсунова Ойдин 2008 йилда Термиз туманида туғилган, маълумоти ўрта, мактабда 9-синф ўқувчиси, Термиз тумани, “Нурли Диёр” маҳалласида ота-онаси қарамоғида яшайди.
Мазкур ҳолат юзасидан Термиз тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ўтказилаётган терговга қадар текшириш давомида бедарак йўқолган вояга етмаган Турсунова Ойдин 28 январь куни соат 22:00 ларда Ангор тумани, “Шарқ Гули” маҳалласи ҳудудидан топилиб, шу куннинг ўзида Сурхондарё вилоят ИИБ ЖХХ HPБ Вояга етмаганларни ижтимоий ҳимоя қилиш марказига жойлаштирилди.
Изоҳ (0)