Андижон вилояти Хўжаобод туманида салкам уч ой аввал бедарак йўқолган қизи қидирилмоқда. Вилоят ИИБ унинг топилишида кўмак сўради.
Хабар берилишича, Хўжаобод тумани, “Навоий” МФЙ, Обиҳаёт кўчаси 10-уйда яшовчи, 2006 йилда туғилган Холдаралиева Барнохон 2023 йилнинг 7 декабрь куни соат 11:30 лар атрофида яшаш уйидан чиқиб кетиб, бедарак йўқолган.
Ушбу шахс тўғрисида бирор маълумотга эга бўлганлардан зудлик билан 102 ишонч рақамига ёки Андижон тумани ИИБнинг 74 741-13-28 рақамига қўнғироқ қилиш сўралган. Шунингдек, онаси видеомурожаат қилиб, топишда кўмак сўради.
Изоҳ (0)