Сирдарё вилояти Ховос туманида 26 ёшли эркак бедарак йўқолди. Вилоят ИИБ фуқароларга мурожаат билан чиқди.
![](/static/2024/01/17/top-_du_NzIy.jpg)
Хабар берилишича, Ховос тумани “Қорақум” маҳалласида яшаган 1996 йилда туғилган Мамадалиев Абдуллажон Илаш ўғли яшаш хонадонидан чиқиб кетиб, бедарак йўқолган.
Алоҳида белгилари: бўйи 170-175 см атрофида, қош-кўзлари қора, сочлари узун қора рангда. Ушбу фуқарони топилишида кўмаклашганлар 10 миллион сўм пул билан мукофотланади. У ҳақда маълумотга эга бўлган фуқаролардан қуйидаги телефон рақамларига мурожаат қилиш сўралди.
Тел: 102, 67-225-57-87, 99-442-02-44, 97-331-74-18
Хабар берган шахсларнинг шахсига оид маълумотлар сир сақланиши кафолатланади.