Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида 20 ёшли қиз бедарак йўқолгани ҳақида хабар берилганди. Вилоят ИИБнинг “Дарё”га маълум қилишича, у Урганчдан топилган.
Гулистон шаҳри, “Маънавият” МФЙ, Сувчилар кўчаси, 97-уйда яшаган, 2004 йил 20 июлда туғилган, миллати ўзбек Анварова Турсуной 2023 йил 15 ноябрь куни яшаш хонадонидан чиқиб кетиб бедарак йўқолганди. 15 декабрь куни олиб борилган тезкор суриштирув ишлари натижасида Анварова Турсуной Хоразм вилояти, Урганч шаҳрида соғ-саломат ҳолда топилиб, оила аъзоларига топширилган. Қизнинг сўзларига кўра, у Хоразмга саёҳат учун борган.
“Сирдарёда яшайман. Уйдан чиқиб кетганимга бир ойдан ошди. Оила аъзоларимга хабар бермаганман. Сайр-у саёҳат қилиш учун бу ерга келганман” , — дейди қиз.
Изоҳ (0)