Фарғона вилоятида сифати кафолатланмаган дори воситалари четдан ноқонуний олиб кирилаётганда божхона ходимлари томонидан тўхтатиб қолинди. Бу ҳақда вилоят божхона бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими, вилоят ДХХ ҳамда Миллий гвардия бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Қўқон—Термиз йўналишида ҳаракатланаётган Isuzu юк машинаси Данғара туманида тўхтатилиб, белгиланган тартибда кўздан кечирилган.
Автомашина юкхонасида хорижда ишлаб чиқарилган, сифатини ва бошқа расмийлаштирувдан ўтганини тасдиқловчи ҳужжати бўлмаган дори воситалари борлиги аниқланган. Мазкур 3 турдаги 5800 дона дори воситаларининг умумий қиймати 82 миллион сўмни ташкил қилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)