Самарқанддан Урганчга цемент маҳсулотлари олиб келган юк автомашинасидан 10 кило наркотик моддаси топилди.
Давлат хавфсизлик хизматининг Хоразм вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Божхона органлари ходимларини жалб қилган ҳолда ўтказилган тезкор тадбирда, юк автомашинаси тўхтатилиб, кўздан кечирилган.
Натижада автомашинада цемент маҳсулотлари солинган қоплар ичига яшириб қўйилган 10 дона ўрамда 9 килограмм 754 грамн опий моддаси борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинган.
Маълум бўлишича, Ургут туманида яшовчи, 1971 йилда туғилган, муқаддам гиёҳванд моддалар савдоси билан боғлиқ жиноятлари учун уч маротаба судланган шахс юк автомашинасини буюртма қилиб, цемент маҳсулотлари ниқоби остида гиёҳванд моддаларни Хоразм вилоятига сотиш учун олиб келган.
Ушбу наркотик моддалар Тожикистондан контрабанда йўли билан келтирилган.
Ҳозирда ДХХ Хоразм вилояти бўйича бошқармаси Тергов бўлими томонидан мазкур шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 28,246-моддаси 2-қисми ва 25,273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Изоҳ (0)