• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Жабрланувчилар тоғдек сўрамоқда”. “Док-1 Макс” судида товон пулларини аниқлаштириш учун суғуртачиларни таклиф қилиш сўралди 

    Ўзбекистонда энг камида 68 нафар боланинг ўлимига сабабчи бўлган “Док-1 Макс” сиропи бўйича бошланган суднинг навбатдаги мажлисида жабрланувчилар товон пули учун миллиардлаб сўраётгани айтилиб, уларга тўланиши лозим бўлган товон пулининг миқдорини аниқлаштириш учун суғурта ходимларини судга таклиф қилиш сўралди. Бу ҳақда судда қатнашган “Дарё” журналисти маълумот берди. 

    Суднинг 2024 йил 26 январь куни бўлиб ўтган навбатдаги мажлисида жабрланувчилардан бири боласининг ўлими учун 500 миллиард сўм миқдоридаги товон пулига даъво қилаётгани билдирилди. 

    Фото: “Дарё”

    Адвокат Муҳсинжон Мадаминов судда сўз олиб, судлов ҳайъатига бир нечта илтимосномалари борлигини айтиб, дастлабки илтимоснома сифатида жабрланувчиларга тўланиши лозим бўлган товон пулига аниқлик киритиш учун суғурта ходимларини судга таклиф қилишни сўради. 

    Кўряпмиз, ота-оналар миллиардлардан келяпти. Майли, жабрланувчиларнинг ўз тили билан айтганда, “тоғдек сўраб, қирдек бериш”, масаласига келадиган бўлсак, вафот этган шахснинг қиймати бўлмайди, лекин ўлим ҳолати бўлганда уларга товон пули тўланиши ҳуқуқий амалиётда бор. Қайси болага қанча пул тўланишига аниқлик киритиш учун Ўзбекистонда фаолият олиб борувчи энг камида 5 та суғурта ташкилотидан вафот этган, айнан шу ёшдаги болаларга 2022—2023 йилларда қанча товон пули тўланганига аниқлик киритишингизни сўрайман, — деди адвокат. 

    Судья бу илтимосномани тинглар экан, нима учун айнан суғуртадан, деган саволни берди. “Чунки вафот этганларга қанча товон пули тўланаётгани ҳақидаги маълумот фақат суғуртада бўлади”, деди адвокат. 

    Судлов ҳайъати раиси томонлар фикрини сўраб чиққач, суд жойида ажрим қилганини ва илтимосномани рад этганини маълум қилди. 

    Судлов ҳайъати адвокатимиз илтимосномасини Жиноят-процессуал кодексининг 423-моддасидан келиб чиқиб, жойида ҳал этди. Ва илтимосномани қаноатлантирмасдан қолдирди. Сабабини тушунтираман. Суғурта учта ҳолат бўйича компенсация пули тўлайди. Техник шикаст, соғлиқ ва ҳаёт учун. Бу суғуртанинг тури шартномада кўрсатилган нархдан келиб чиқилади. Бунинг учун суғурта компанияси билан шартнома тузиш керак. Биздаги ҳолат бўйича шартнома йўқ. Бизда моддий зарар деганда шахс қанча муолажа олди, нимага дори олди, буни жабрланувчи судга тақдим этса, кўриб чиқамиз. Ҳозир тақдим этдими-йўқми, олдиндан фикримизни билдира олмаймиз. Биз бу бор ёки йўқлигига қараб, охирида фикримизни баён этиб ўтамиз, — деди судья илтимосномани рад этганига изоҳ берар экан. 

    Судья Мусо Юсуповнинг айнан шу суд мажлисида ўқиб эшиттиришича, Наманган вилоятида яшовчи Нодирбек Носиров “Док-1 Макс” сиропидан вафот этган фарзанди, марҳум Мансурбек Носировнинг ўлими учун 500 миллиард сўм товон пули талаб қилмоқда. 

    Эслатиб ўтамиз, аввалги суд мажлисларида жабрланувчилар талаб қилган товон пули миқдорининг энг кўпи 8 миллиард сўмгача чиққанди. 

    “Док-1 Макс” сиропи сабаб гапиришдан, юришдан тўхтаган ва биринчи гуруҳ ногиронига айланган 5 ёшли Алибек Ўктамовнинг отаси Феруз Нуритдинов суднинг аввалги мажлисида фарзандини даволатиш учун айни кунга қадар 35 минг доллар харажат қилганини, боласи соғайиб кетиши учун яна 3 миллиард сўм компенсация сўрашини маълум қилганди. Бугунги судда у адвокат Ражабовнинг “нега судланувчилардан бу пулни талаб қиляпсиз?” дея айтган эътирозидан сўнг, фикрини ўзгартирганини, эндиликда 8 миллиард сўм сўрашини билдирди. Ва судьядан бу ҳақда расмий ҳужжатларга ёзиб қўйишини илтимос қилди.

    28.01.2024, 22:46   Изоҳ (0)   28079
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #док макс#адвокат#судланувчи#суд

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Боламни гапириб, ўйнаб юрган ҳолатига қайтариб беринг. Мен сизга 3 млрд сўм бераман” — “Док-1 Макс”дан фарзанди ногирон бўлиб қолган ота

    12.01.2024, 23:38

    Бири 5 млрд сўраса, иккинчиси 8 млрд талаб қилди: “Док-1 Макс” судида сироп сабаб боласи ногирон бўлиб қолганлар тингланмоқда 

    17.01.2024, 19:30

    “Док-1 Макс” судида учинчи маротаба ҳиндистонлик судланувчига қўлланилган қамоқ эҳтиёт чорасини ўзгартириш сўралди

    19.01.2024, 11:50

    “68 нафар болани қириб ташлашди. Улардан президент, бош вазир чиқиши мумкин эди” — “Док-1 Макс” судидаги жабрланувчи 

    20.01.2024, 00:03

    Фармацевтика агентлигининг “Док-1 Макс” бўйича судланаётган собиқ раҳбари танасида жароҳатлар аниқланмагани маълум қилинди. У аввалроқ терговда қийноққа солинганин...

    24.01.2024, 20:10

    “Болалар вафот этгач, дорилардаги икки хил заҳарли моддани аниқлаш тартиби йўлга қўйилган”. “Док-1 Макс” судида адвокат жамоатчиликка номаълум ҳолатни очиқлади

    25.01.2024, 18:31
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда икки мингта ҳолатда энергиядан беҳуда фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 11:10

    Жаҳон чемпионати қуръаси қачон ва қаерда бўлиши маълум бўлди

    Спорт | 23 август, 11:00

    Трамп Путинни футбол бўйича жаҳон чемпионатига келиши мумкинлигини маълум қилди

    Дунё | 23 август, 10:45

    Россияга исириқ олиб кирмоқчи бўлган аёл 8 йилга қамалди

    Ўзбекистон | 23 август, 10:25

    Гўшт еювчи бактерия АҚШ пляжларини эгаллаб олди

    Дунё | 23 август, 10:00

    Ўзбекистонда нечта оила борлиги очиқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 09:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.