“Толибон” ҳаракатининг чегара ва қабила ишлари вазири вазифасини бажарувчи Нурулла Нурий Афғонистоннинг Покистон билан расмий чегараси йўқлигини маълум қилди. Бу ҳақда Ariana news хабар берди.
Нурийнинг сўзларига кўра, икки давлат ўртасида фақат “гипотетик чизиқ” (“Дуранд чизиғи”) мавжуд. У шу чизиқ бўйлаб ва “Торxам” каби баъзи назорат-ўтказиш пунктларида “Толибон” ҳал қилиши керак бўлган муаммолар юзага келишини таъкидлади.
“Дуранд чизиғи” 1893 йилда Афғонистон амири Абдурраҳмон ва Ҳиндистон мустамлака маъмурияти котиби Мортимер Дуранд ўртасидаги музокаралар натижасида пайдо бўлган. Айрим давлатлар бу чизиқни Афғонистон ва Покистон ўртасидаги расмий чегара сифатида тан олади.
Изоҳ (0)