“Ўзгидормет” 28 январь, якшанба куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3-8 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 7-12 даража илиқ, чўл ҳудудларда кечаси 3-8 даража совуқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Жиззах вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.
Самарқанд, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 6-11 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бир оз булутли бўлади, вақти-вақти билан қор ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. Туман тушиши мумкин. Тошкент ва Наманган вилоятлари тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.
Изоҳ (0)