“Ўзгидормет” 29—31 январь кунлари республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бир оз булутли бўлади, 29-30 январда баъзи жойларда қор ёғади, 31 январда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, 29 январда баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 29-30 январда 3-8 даража совуқ, 31 январда 8-13 даража совуқ, кундузи 29 январда 0-5 даража совуқ, 30-31 январда 2 даража совуқ — 3 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, 29-30 январда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин, 31 январда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, 29-30 январда баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши, 29 январда 25-28 метр/секундгача етиши мумкин. Ҳарорат 29 январда кечаси ва кундузи 2-7 даража илиқ, 30 январда кечаси 2 даража совуқ — 3 даража илиқ, кундузи 2-7 даража илиқ; 31 январда кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, 29-30 январда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин, 31 январда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, 29-30 январда баъзи жойларда 17-22 метр/секундгача кучайиши, 29 январда 25-28 метр/секундгача етиши мумкин. Ҳарорат 29 январда кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ, 30 январда кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 3-8 даража илиқ, 31 январда кечаси 2 даража совуқ — 3 даража илиқ, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, 29-30 январда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин, 31 январда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, 29 январда баъзи жойларда 17-22 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 29 январда 2-7 даража илиқ, 30 январда 0-5 даража илиқ, 31 январда 2 даража совуқ — 3 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, 29 январда баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 29-30 январда 0-5 даража илиқ, 31 январда 2 даража совуқ — 3 даража илиқ, кундузи 29 январда 5-10 даража илиқ, 30-31 январда 3-8 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бир оз булутли бўлади, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, 29 январда баъзи жойларда кучли бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, 29 январда баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат 29 январда кечаси ва кундузи 0-5 даража илиқ, 30 январда кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқ — 2 даража илиқ, 31 январда кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқ — 2 даража илиқ бўлади.
Изоҳ (0)