Ленинград вилояти Бугри қишлоғидаги қурилиш майдончасида ўзбекистонлик қурувчининг устига металл конструкция қулаб тушди. Оқибатда Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди. Бу ҳақда “78.ru” хабар берди.
Ҳодиса 25 январь куни “Энфилд” турар жой мажмуасининг қурилиш майдонида юз берган. 60 ёшли Ўзбекистон фуқароси бошидан тан жароҳати олиб, воқеа жойида ҳалок бўлган. Марҳум Россияга бир неча бор ташриф буюрган. Эркак миграция органларида рўйхатдан ўтмаган, Бугрида яшаган ва расман ишлаган.
Ҳолат юзасидан “Қурилиш ёки бошқа ишларни бажаришда хавфсизлик қоидаларини бузиш” моддаси бўйича жиноий иш қўзғатиш масаласи ҳал қилинмоқда. Воқеа юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)