Санкт-Петербург шаҳрида Қирғизистоннинг уч фуқароси 19 ёшли ўзбекистонликни ўғирлаб кетди. Бу ҳақда “78.ru” хабар берди.
Маълум қилинишича, ўғрилик Фонтанка дарёси қирғоғида содир бўлган, ўғрилар ўзбекистонликни ўлдириш билан таҳдид қилиб, ундан 220 минг рубль (тахминан 227 доллар) ундирган. Ҳолат юзасидан Ўзбекистон фуқароси полицияга мурожаат қилган. У номаълум уч киши уни таксига ўтқазиб, тўппонча билан таҳдид қилганини айтган.
Полиция ҳайдовчилик қилаётган Қирғизистон фуқаросини гумонланувчи сифатида ушлаган, кейинчалик яна икки нафари қўлга олинган. Ҳолат юзасидан жиноий иш очилган.
Изоҳ (0)