• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12621.29
    • RUB158.44
    • EUR14596.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Америкалик профессорнинг чойга туз қўшиш таклифи Британияда норозилик келтириб чиқарди

    Америкалик кимёгар профессор Мишел Франкл чойнинг мукаммал таъми учун бир чимдим туз қўшиш кераклигини маълум қилди. Бу АҚШ ва Буюк Британияда дипломатик можарони келтириб чиқарди.

    Иллюстратив фото: Pixabay

    Профессор ўзининг янги нашрдан чиққан “Қайнатилган: чой кимёси” китобида ичимлик тайёрлаш жараёнига илмий нуқтаи назардан ёндашган. Франкл сўнгги минг йилликда синаб кўрилган чой тайёрлашнинг бир неча юзлаб усуллари таҳлили натижаларини тақдим этади. Бунда асосий урғу уч нарсага: чойга бир оз туз қўшиш, иссиқ сут солиш ва пакетли чойни ботириб, ботириб сиқиб қўйишга қаратилган.

    Унинг тавсиялари қуйидагича: чойли пакетни узоқ вақт қайнатиб бўлмайди, уни бир неча марта сувга ботириб, сиқиб қўйиш керак. Бу аччиқликни юмшатади. Чой пакети қанчалик катта бўлса, шунча яхши, сабаби ичидаги барглар қайноқ сув билан алоқада бўлиб, эркинроқ ҳаракатланади. Франкл баргли чой, албатта, пакетли чойдан яхшироқ эканини таъкидлайди.

    Кружканинг ичи кенг, баланд бўлмаслиги ва ҳарорати илиқ бўлиши керак. Ичимлик юзасидаги плёнкани олиб ташлаш учун чойга бир чимдим туз қўшиш керак, сабаби натрий ионлари аччиқликни “олиб ташлайди”. Ниҳоят, сутни чойга қуйиш керак, аксинча эмас.

    Бундай маслаҳат инглизларнинг норозилигига сабаб бўлди, улар чойни ўзларининг миллий ичимлиги деб ҳисоблайдилар. Daily Mail мақоласи остидаги изоҳларда, британлар “америкаликларга чой тайёрлашга ёрдам беришларига” йўл қўймасликларини ёзади. Франклнинг маслаҳати бўйича материаллар Тhе Guardian, Тhе Daily Telegraph ва Буюк Британиянинг бошқа етакчи оммавий ахборот воситаларида ҳам чоп этилган.

    АҚШнинг Британиядаги элчихонаси чойга туз қўшиш таклифига ўта салбий муносабатда бўлиб, “бу икки давлат муносабатларига таҳдид солишини билдирган.

    “Биз Британия фуқароларини ишонтириб айтмоқчимизки, Буюк Британиянинг миллий ичимлигига туз қўшиш ҳақидаги ақл бовар қилмайдиган ғоя Қўшма Штатларнинг расмий сиёсати эмас. Ҳеч қачон бўлмайди. Чой – дўстлик эликсири, халқларимизни бирлаштирган муқаддас ришта. Бундай ғайритабиий таклиф Британия билан муносабатларимиз ўзагига таҳдид солаётгани учун жим туролмаймиз”, — дейилади элчихонанинг Х (собиқ Twitter) да эълон қилинган баёнотида.

    Америка элчихонасининг фикрича, Франклнинг “Steeped: The Chemistry of Tea” (Қайнатилган: чой кимёси) китоби нашр этилгандан сўнг чой тайёрлаш бўйича фаол муҳокама “Буюк Британия билан бўлган алоҳида алоқани мустаҳкамлади”.

     “Келинг, чуқур бирдамлигимизда бирлашайлик ва дунёга чой ҳақида гап кетганда, биз ҳамжиҳат эканимизни кўрсатайлик. АҚШ элчихонаси чойни тўғри усулда — микротўлқинли печда тайёрлашда давом этади”, — дея хулоса қилади Америка миссияси.

    Чой АҚШ ва Буюк Британия ўртасидаги дипломатик келишмовчиликларга биринчи марта сабаб бўлаётгани йўқ, деб эслайди Sky News. 1773 йилдаги Бостон чой зиёфати пайтида намойишчилар Британия маҳсулотга солиқ жорий этганига норозилик билдириш учун бутун чойни денгизга улоқтирган. Бу Америка инқилобини қўллаб-қувватлашни кучайтирган муҳим лаҳза эди.

    25.01.2024, 20:40   Изоҳ (0)   6101
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ҳиндистонда эркак чой узоқ қайнашига чидолмай, хотинини ўлдирди

    21.12.2023, 22:01

    ЙХҲТ раиси Россия Федерациясини ташкилотдан чиқариб юбориш механизмлари йўқлигини маълум қилди

    25.01.2024, 20:20

    Россиянинг VIP персоналари Ил-76 бортида бўлиши керак эди, аммо охирги дақиқада улар бортга чиқмаган — Украина разведкаси 

    25.01.2024, 20:00

    Саудия Арабистонида 70 йил ичида илк бор спиртли ичимликлар дўкони очилди

    25.01.2024, 19:48

    Франция депутатлари ўзлари учун харажатлар лимитини оширди

    25.01.2024, 19:35

    Афғонистонда ҳалокатга учраган Россия самолётидан 1,2 миллион доллар ўғирлаб кетилгани маълум қилинди

    25.01.2024, 19:16
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россияда 130 га яқин шаҳар йўқолиб кетиши мумкин

    Дунё | 5 август, 20:15

    Мулкдорни 100 фоиз рози қилмагунча ҳеч қандай қурилиш ва бузиш ишлари амалга оширилмайди

    Ўзбекистон | 5 август, 20:15

    АҚШ 250 нафар ноқонуний муҳожирни Руандага депортация қилади

    Дунё | 5 август, 19:55

    Ўзбекистон ва Туркманистон президентлари стратегик шерикликни кенгайтиришга келишиб олди

    Ўзбекистон | 5 август, 19:44

    Нафис мато ва очиқ ранглар: таниқли инстаблогерларнинг ёзги образларини таҳлил қиламиз

    Лайфстайл | 5 август, 19:40

    Британия контрразведкасининг биринчи аёл директори Стелла Римингтон вафот этди

    Дунё | 5 август, 19:20

    Қирғизистондаги зилзила Ўзбекистоннинг бешта ҳудудида сезилди

    Ўзбекистон | 5 август, 19:19

    Лазизбек Муллажоновнинг Олимпия медали бекор қилиниши ҳақидаги хабарлар рад этилди

    Спорт | 5 август, 19:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.