АҚШ президенти Жо Байден Россия Федерациясига молиявий санкцияларни кучайтиришга қаратилган фармонни имзолаш ниятида, деди Оқ уйнинг юқори лавозимли расмийси.
“Президент Байден молиявий воситачиларга эътибор қаратиб, АҚШнинг Россияга қарши санкцияларини кучайтирувчи янги ижро фармонини имзоламоқчи”, — деди расмий вакил махсус брифинг чоғида.
Оқ уй вакилининг таъкидлашича, янги санкциялар АҚШга молиявий институтларни назорат қилиш имконини беради. Улар ўз компанияларига Россия ҳарбий-саноат комплексига ёрдам сифатида кўрилиши мумкин бўлган ҳаракатларни амалга ошира олишмайди.
Бундан ташқари, АҚШ биринчи марта Россия Федерациясига янги қуролларни яратишга ёрдам берувчи молиявий институтларни жиноий жавобгарликка тортиш учун “иккиламчи санкциялар”дан фойдаланиши мумкин.
Изоҳ (0)