Германия вице-канцлери ва иқтисодиёт вазири Роберт Хабек Давосдаги Жаҳон иқтисодий форумида янги урушлар хавфи ҳақида огоҳлантирди. Бу ҳақда Bild хабар берди.
Шу кунларда Швейцариянинг Давос шаҳрида Жаҳон иқтисодий форуми бўлиб ўтмоқда. Унда қуйидаги етакчилар иштирок этмоқда:
- Хитой бош вазири Ли Сян;
- Еврокомиссия раиси Урсула фон дер Ляен;
- Украина президенти Владимир Зеленский;
- Исроил президенти Исаак Герцог;
- АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен;
- Аргентинанинг янги президенти Хавьер Милей;
- БМТ бош котиби Антониу Гутерриш;
- Франция президенти Эммануэл Макрон ва бошқалар.
“Глобал ҳамжамият сифатида ҳамкорликка муҳтожмиз: кўпроқ ҳамкорлик, кўпроқ ишонч, кўп томонлама институтларни қайта қуриш. Энг ёмони, ҳар ким фақат ўз мақсадини кўзлаб, ўз шўрвасини пиширганда, алоҳида давлатларга бўлиниш ва чегараларни мустаҳкамлашдир.
Бу бошқа бировнинг картошка ва сабзисини ўғирлаш мумкин деган фикрни келтириб чиқаради. Натижада ўтган асрдаги каби урушлар, тўқнашувлар ва дунё ҳақиқатан ҳам сув ҳавзасида. Бу шунчаки даҳшатли. Путин бу конфликтда муваффақият қозонмаслиги керак. Акс ҳолда кейинги бир неча йил ичида барча қўшни давлатлар хавф остида қолади”, — деди Роберт Хабек.
Аввалроқ Германия Қуролли кучларининг (Бундесвер) махфий ҳужжати очиқланганди, унда Россиянинг ҳужумга тайёрланиш “тафсилотлари” ва НАТОнинг ҳаракатлари ошкор қилинган.
Бундесвер сценарийси “Альянс мудофааси 2025” номи билан 2024 йил февраль ойида бошланади. Унга кўра, Россия навбатдаги сафарбарлик тўлқинини бошлаб юборади ва қўшимча 200 минг кишини армияга чақиради.
“Шундан сўнг Кремль Украинага баҳорги ҳужумни бошлайди, бу эса Украина армиясининг ҳаракатланишини июнь ойигача орқага суради. Россиянинг Ғарбга дастлаб яширин, кейин эса тобора ошкора ҳужуми июль ойида бошланади. Киберҳужумлар ва гибрид урушнинг бошқа шакллари, асосан, Болтиқбўйи мамлакатларида кутилмоқда. Россия ўз ҳудудида ва Беларусда кенг кўламли машқларни бошлаш учун баҳона сифатида фойдаланадиган тўқнашувлар содир бўлади”, — дейилади прогнозда.
Сценарийга кўра, агар Россия Калининградга қўшинлари ва ўрта масофали ракеталарни жойлаштирса, октябрь ойида вазият кескинлашиши мумкин. 2025 йил май ойида НАТО ушлаб туриш чоралари тўғрисида қарор қабул қилади; “Х куни” НАТО шарқий қанотга 300 000 ҳарбий, шу жумладан, 30 000 Бундесвер аскарини жойлаштиради. Россия НАТО томонидан чекланиб қоладими ёки йўқми, сценарийда очиқ савол бўлиб қолмоқда.
Изоҳ (0)