Шимолий Атлантика альянси келаси ҳафта Европадаги сўнгги ўн йилликдаги энг йирик Streadfast Defender-2024 машғулотларини бошлайди, унда 90 000 аскар иштирок этади.
Бу ҳақда НАТО иттифоқчи кучларининг Европадаги олий қўмондони, генерал Кристофер Каволи маълум қилди.
![](/static/2024/01/18/nato84-IUZBzBtv.jpg)
“Бугун биз келаси ҳафта бошланадиган ва май ойигача давом этадиган Streadfast Defender-2024 машқлари бошланганини эълон қиламиз. Streadfast Defender НАТОнинг сўнгги ўн йилликлардаги энг йирик машғулоти бўлади, унда альянснинг барча давлатларидан тахминан 90 000 аскар, шунингдек, ҳамкоримиз Швециядан ҳарбийлар иштирок этади”, — деди у.
Кристофер Каволининг сўзларига кўра, альянс машқлар давомида кучларни Шимолий Америкадан Европага ўтказиш орқали Евро-Атлантика минтақаси мудофаасини кучайтириш қобилиятини намойиш этади.
Изоҳ (0)