Португалиялик мураббий Жозе Моуриньо Саудия Арабистони клубини бошқариши мумкин.
Саудия Арабистони давлат медиа гуруҳига (SRMG) тегишли Asharq Al-Awsat газетаси маълум қилишича, “Рома” собиқ мураббийи “Аш-Шабоб” билан оғзаки келишувга эришган. Саудия лигаси расмийлари потенциал тайинловни маъқуллашган.
Жозе Моуриньо яқин кунларда Ар-Риёдга етиб бориши кутилмоқда.
Мутахассис клубга Саудиянинг спорт лойиҳасини яхши билишини ва хорижлик футболчиларни харид қилиш орқали “Аш-Шабоб”ни ривожлантириш режасини тақдим этишини маълум қилган.
Эслатиб ўтамиз, “Рома” 16 январь куни Моуриньони истеъфога чиқарганди.
“Аш-Шабоб” Саудия Арабистони чемпионатида 21 очко билан 11-ўринда бормоқда.
Изоҳ (0)