Европа Иттифоқи Яқин Шарқдаги можарони ҳар томонлама ҳал этиш режасини ишлаб чиқди.
Бу ҳақда Евроиттифоқ ташқи сиёсат хизмати томонидан тайёрланган ҳужжат лойиҳасига таяниб, Euractiv портали хабар бермоқда.
Мавжуд вазиятни ҳисобга олган ҳолда, аниқ қийинчиликлар ва ноаниқликларга қарамай, кенг қамровли тинчликка тайёргарлик кўриш вақти келди, — дейилади ҳужжатда.
10 банддан иборат режада Ғазо секторида охир-оқибат тинчлик ўрнатиш, мустақил Фаластин давлатини яратиш ва минтақада узоқ муддатли хавфсизликни кафолатлаш мумкин бўлган бир неча қадамлар белгиланган.
22 январь куни Брюсселда бўлиб ўтадиган ташқи ишлар вазирларининг учрашувида Яқин Шарқдаги можаро асосий мавзулардан бири бўлиши кутилмоқда. Ушбу учрашувда Европа Иттифоқининг 27 давлати Ташқи ишлар вазирлари Исроил ва Фаластиндан келган ҳамкасблари билан музокаралар олиб боради.
Изоҳ (0)