Ўзбекистоннинг Навоий ва Самарқанд вилоятларида 13 декабрь соат 10:13 да зилзила кузатилди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабар берди.
Маълум қилинишича, зилзила эпицентри Навоий вилояти, Хатирчи тумани. Зилзила координаталари: 40,31 градус шимолий кенглик; 65,81 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=4,2. Чуқурлик — 10 километр. Зилзила эпицентри Тошкентдан 306 километр жанубий-ғарбда.
Ўзбекистон ҳудудиа сезилиш кучи:
- Хатирчи туманида — 3-4 балл,
- Навбаҳор туманида — 3 балл,
- Навоий шаҳрида — 2 балл,
- Нарпай туманида — 2 балл,
- Каттақўрғон туманида — 2 балл,
- Нурота туманида — 2 балл,
- Пахтачи туманида — 2 балл,
- Кармана туманида — 2 балл,
- Қўшработ туманида — 2 балл.
Эслатиб ўтамиз, 23 ноябрь куни соат 04:28 да Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманида 3,4 магнитудали зилзила қайд этилганди. Бундан ташқари, ушбу туманда шу куни 14:08 3,5 магнитудали, 14:36 да 3,9 магнитудали, 16:28 да 3,3 магнитудали зилзила қайд этилган.
Изоҳ (0)