Қирғизистонда 14 декабрь куни содир бўлган зилзила кучи Ўзбекистонда сезилди.
ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабарига кўра, Тошкент вақти билан 12:59 да содир бўлган зилзила магнитудаси 4,5 баллни, чурурлиги 10 километрни ташкил қилди.
Марказ маълумотига кўра, ушбу ер силкинишининг кучи Фарғона вилоятида 3 баллга тенг бўлди. Ижтимоий тармоқларда зилзила бошқа ҳудудларда ҳам, хусусан, Андижон, Наманган вилоятлари, Тошкент шаҳрида сезилгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Бундан бир кун аввал Навоий ва Самарқанд вилоятлари ҳудудида зилзила қайд этилганди.
Изоҳ (0)