• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетасининг ёпилиши, унинг ўрнига “Жадид” газетасининг ташкил этилиши юзасидан Иқбол Мирзо изоҳ берди

    Бундан 100 йиллар аввал миллатни уйғотиш, Туркистонни ривожланган давлатлар қаторига қўшиш истагида ёниб-куйган миллатпарвар боболаримиз жадидлар сифатида майдонга чиқишган эди. Минг афсус ва надоматлар бўлсинки, манфур совет ҳукумати уларни маҳв этди ва қатағон машинасида жисмонан йўқ қилиб юборди.

    Сўнгги вақтларда жадидларга, тўғрироғи, ўзлигимизга қайтиш бошланди. Уларнинг миллий ўзлик, истиқлол ва давлатчилик ғояларини ўрганиш ва уни ҳаётга татбиқ этиш борасида сезиларли қадамлар ташланмоқда.

    Яқиндагина, 2024 йилнинг январь ойидан “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетаси негизида “Жадид” номли газета чоп этила бошлади. Газетанинг бош муҳаррири, халқ шоири Иқбол Мирзо “Дарё” мухбири билан суҳбатда газетанинг таъсис этилиш сабаблари ва унинг истиқболдаги режалари ҳақида гапириб берди.

    “Иллатларга қарши курашиш — биринчи навбатда, зиёлиларнинг вазифаси”

    Бугунги кунда ижтимоий тармоқларда “Вой-дод, шундай газета ёпилди”, деган гаплар қулоққа чалинмоқда, кўзга ташланмоқда. Бу дегани адабиётга, санъатга муносабат ўзгарди, деган гап эмас. Гап шундаки, биринчидан, “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетасининг аҳволи яхши эмас эди, обунаси жуда ҳам кам. Мени ҳайрон қолдирадиган томони — мана шу дод-вой кўтараётган, адабиётни ичида юрган дўстларимиздан менга мурожаат қилганларига “шу газетага обуна бўлганмидингиз?” деб сўраганимда “Обуна бўлиш шахсий ишим, газета нимага ёпилади?” деб жавоб беришди. Мен айтдимки, газета ёпилгани йўқ, қайтага қулочини кенгроқ ёйди. Бу газета “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” бўлиб, устозимиз Абдулла Орипов айтганидек, “Икки дарё оралиғида қоғоз шаклида қолиб кетаётган” эди. Бугун биз бунинг электрон версиясини бутун дунёга тарқатиш имкониятига эгамиз ва ададимиз 25 баравар кўпроқ — 16 минг нусхада (12 минг нусхаси лотин алифбосига асосланган ўзбек имлосида, 4 минг нусхаси эса кирилл алифбосида) нашр этилмоқда. Қолаверса, бу газета шоир ва ёзувчиларнинг минбари. Фақат бу минбар юксакроқ, овози кўпроқ тарқаладиган, кенг оммага етиб борадиган бўлди.

    Мақсадимиз — ижодкорларимизни, қардош ва дунё қаламкашларини кенгроқ ёритиш. Газетанинг ҳар бир сонида кўриниб турибдики, “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетасида адабиётга берилган эътибордан кам эътибор қаратаётганимиз йўқ. Ҳам мумтоз, ҳам замонавий адабиётни, ёшларимизнинг ижод намуналарини четда қолдираётганимиз йўқ. Умуман олганда, Чўлпон домланинг “Адабиёт надир?” деган машҳур мақолалари бор. Худди шу савол бугун қўйилса, адабиёт бу миллатни (ўзбекнинг ва ўзимнинг нуқтайи назаримдан айтаман) маънавий инқироздан олиб чиқадиган куч бўлиши, эзгуликка хизмат қилиши керак. Бу умумийроқ гап. Хуллас, ўзбекча қилиб айтадиган бўлсам, адабиёт одамларни бирлаштириши, яхшиликка етаклаши керак. Мана шу маънода, мақсадни кенгроқ олиб, жадидчилик ғояларини олдик.

    Жадид боболаримизнинг — бизга маълум бўлганларининг аксари ижодкорлар бўлган. Ўша пайтдаги энг зўр ижодкор қайси десангиз, Чўлпон домла бўладиган бўлса — жадид, Қодирий бобо дейдиган бўлсак — жадид. Ўша пайтда энг зўр мутафаккир ким — Беҳбудий жадид, Фитрат — жадид, Авлоний — жадид. Уларнинг фикрлари, ғоялари бугунги кунга ҳам мувофиқ келаётган экан, биз шу ном билан адабиётимизга ва миллатимизга хизмат қилишга бел боғладик.

    Ўша даврдаги, бундан 100 йил олдин жадид боболаримиз муаммо қилиб қўйган масалалар ва унга гоҳида сатира билан, гоҳида маъруза билан, гоҳида китоб билан, гоҳида шеър билан курашилган. Ўша иллатлар бугун ҳам устувор бўлиб турибди. Ҳар битта қадамда худди ўшандай, ҳатто ундан ҳам кўра чуқурроқ, ундан ҳам кўра баттарроқ бўлиб кўзга ташланиб турибди. Тўй масаласи дейсизми, билимга, ўқишга бўлган муносабат дейсизми, мактабга бўлган муносабат дейсизми, инсоннинг инсонга бўлган муносабати, умуман, ахлоқ масаласи дейсизми, 100 йил аввалгига нисбатан яна ҳам тубанлашди. Мана шу маънода ўша муаммолар, бугун ҳам ўша иллатлар, бугун ҳам ўша курашиш керак бўлган кун тартибида турган энг катта ҳаётий муаммомиз. Бу иллатларга қарши курашиш — биринчи навбатда, зиёлиларнинг вазифаси. У қайси соҳада бўлишидан қатъи назар.

    Биз иллатларга, тубанликларга қарши курашиш учун минбарга эга бўлдик. Бу минбар ҳаммамизники.

    Иқбол Мирзо, “Жадид” газетасининг бош муҳаррири

    18.01.2024, 19:03   Изоҳ (0)   7044
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда 600 тага яқин газета фаолият юритади — Статистика қўмитаси

    09.09.2022, 00:24

    Австрияда дунёдаги энг қадимги газетанинг қоғозли версияси ёпилади

    15.06.2023, 20:47

    Сирдарё ҳокимлигининг 60 йиллик нашрлари — “Янги Сирдарё” ва “Новая Сирдаря” газетаси жамоаси иқтисодий танглик сабаб ёппасига таътилга чиқди

    23.06.2023, 18:26

    Ўзбекистонда автомобилларни нотариал идорага бормасдан сотиш имконияти яратилди 

    18.01.2024, 18:09

    Яширин иқтисодиётга қарши курашиш учун қандай чоралар қўллаш зарур? 

    18.01.2024, 17:19

    Тошкент—Бангкок авиарейси кечиктирилди 

    18.01.2024, 17:00
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Илон Маскнинг фото ва видео яратиш учун мўлжалланган нейрон тармоғи бепул бўлди

    Дунё | 15 август, 23:40

    Ота-оналарга ОТМ контрактини тўлашда бериладиган солиқ имтиёзида энди ёш фарқ қилмайди

    Ўзбекистон | 15 август, 23:35

    Трамп Лукашенко билан 1300 нафар маҳбусни озод қилишни муҳокама қилди

    Дунё | 15 август, 23:20

    Қорақалпоғистонни ривожлантириш учун 200 млн долларгача хорижий маблағ жалб этилади

    Ўзбекистон | 15 август, 23:07

    Хитой БМТнинг Эронга нисбатан зудлик билан санкциялар киритишига қарши чиқди

    Дунё | 15 август, 22:51

    Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида авиақатновлар сони кўпаяди

    Ўзбекистон | 15 август, 22:35

    “Россия Украина билан ўт очишни тўхтатишга рози бўлиш имкониятига эга бўлди” — Германия канцлери

    Дунё | 15 август, 22:18
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.