• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12547.38
    • RUB157.02
    • EUR14665.38
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Қирғизистон

    ГЭС қурилиши Қирғизистондаги ЮНЕСКО мероси объектига зарар етказиши мумкин

    Қирғизистон ҳукумати гидроэлектр станциялар каскадини қуриш учун Чотқол дарёси текислигини Беш-Орол давлат қўриқхонасидан чиқариб ташламоқчи. Ҳолат юзасидан “Чегара билмас дарёлар” халқаро экологик коалицияси ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси қўмитаси ва Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқига мурожаат қилди.

    Иллюстратив фото: Орда.кз

    Экологлар Қирғизистон ҳукуматининг қўриқхона ҳудудида олтин қазиб олиш ва йўл инфратузилмасини қуришга рухсат бериш режаларидан ҳам хавотир билдирди.

    Коалиция Беш-Орол қўриқхонаси уч давлат — Қирғизистон, Қозоғистон ва Ўзбекистон ҳудудида жойлашган “Ғарбий Тян-Шан” трансчегаравий ЮНЕСКО Бутунжаҳон табиий мероси объектининг асосий таркибий қисмларидан бири эканини таъкидлади.

    Маълум қилинишича, Беш-Орол қўриқхонаси ҳудудида қуввати 1050 МВт бўлган иккита гидроэлектр станциясини қуриш режалаштирилган:

    1. Среднечаткалская (Баркраукская) ГЭС — 350 МВт;
    2. Нижнечаткалская (Мин-Тукумская) ГЭС — 700 МВт.

    2023 йил охирида Қирғизистон ҳукумати ушбу лойиҳани қўллаб-қувватлаш учун Франциянинг энг йирик энергетика компанияси EDF’га мурожаат қилган.

    Режага кўра, Чотқол дарёси водийсининг қарийб 15 километрлик қисми иккита сув омбори билан тўлдирилади, унинг остидаги 25 километрдан эса йўлак ёки туннел яратиш учун фойдаланилади.

    Экологларнинг таъкидлашича, қўриқхонанинг марказий дарё экотизимининг бузилиши нафақат Беш-Орол қўриқхонасининг табиий мажмуасига ҳалокатли таъсир кўрсатиши, балки ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон табиий мероси рўйхатидаги “Ғарбий Тян-Шан” объектига тузатиб бўлмайдиган зарар етказиши мумкин.

    “Чотқол дарёсининг бўлиниши ва сув оқими буриш натижасида сувсизланиши, шунингдек, иккита сув омборининг яратилиши сув экотизимлари ва гидробионтлар учун жиддий хавф туғдиради. Биринчи бўлиб кўчиб юрувчи тур сифатида маринка (Schizothorax sp.), шунингдек, камёб Чотқол балиғи (Cottus jaxartensis) азият чекади. Умуман олганда, ЮНЕСКО мероси объекти ҳудудида Чотқол дарёси ва унинг водийсининг табиий экотизимлари тубдан ўзгаради ва таназзулга юз тутади”, — деб таъкидлайди “Чегара билмас дарёлар” коалициясининг халқаро координатори Евгений Симонов.

    Қирғизистон Миллий фанлар академиясининг Биология институти мутахассислари ҳам экологларнинг фикрига қўшилади. Мутахассисларнинг таъкидлашича, режалаштирилган ГЭСлар каскадининг қурилиши натижасида қўриқхонанинг гидрологик режими сезиларли даражада ўзгаради, бу унинг барча турлари ва жамоаларига таъсир кўрсатиши мумкин, бу ҳудуднинг қўриқхонадан бегоналаштирилиши Қизил китобга киритилган ўсимликлар ва ҳайвонларга катта зарар келтиради.

    “Қўриқхонада режалаштирилган қурилишнинг кўплаб муқобил вариантлари бор: Қирғизистон дарёларида алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар билан зиддиятсиз ГЭСлар қуриш учун ўнлаб потенциал жойлар мавжуд”, — дейди “Чегара билмас дарёлар” ташкилотининг минтақадаги координатори Александр Колотов.

    Чотқол дарёсидаги ГЭС масаласида шуни тушуниш керакки, ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси объектларига зарар етказиш нафақат Халқаро Жаҳон мероси конвенцияси, балки аксарият халқаро банклар ва инвестиция компанияларининг ички қоидалари билан ҳам тақиқланган. Жаҳон мероси объектидан ер олиш Қирғизистоннинг гидроэнергетикани ривожлантириш учун халқаро кредитлар олиш қобилиятига жиддий зарба бўлиши мумкин.

    ЮНЕСКО маълумотларига кўра, “Ғарбий Тян-Шан” трансчегаравий Бутунжаҳон табиий мероси объекти Марказий Осиё Тян-Шан тоғ тизимининг бир қисми – дунёдаги етти йирик тоғ тизмаларидан биридир. Ушбу объект жуда бой биохилма-хиллик билан ажралиб турадиган турли хил ландшафтларга эга.

    Ғарбий Тян-Шан минтақаси глобал аҳамиятга эга, чунки у бир қатор мевали дарахтларнинг келиб чиқиш жойи бўлиб, ўрмон турларининг хилма-хиллиги ва ўзига хос флораси билан ажралиб туради.

    • “Чегара билмас дарёлар” экологик коалицияси трансчегаравий дарёларни муҳофаза қилиш ва дарёлар ҳавзасини бошқариш бўйича илғор тажрибаларни илгари суриш билан шуғулланувчи нодавлат ташкилотлар ва экспертларнинг халқаро тармоғидир. 
    • Коалиция 2009 йилда тузилган, 2011 йилда ташкилот Улан-Баторда (Мўғулистон) “Чегара билмас дарёлар” номи билан рўйхатдан ўтган, 2023 йилда коалиция Марказий Осиё мамлакатларида фаолият юритиш учун “Шегарасиз эзендер” жамоат фондини ташкил этган, у Олмаота (Қозоғистон) шаҳрида жойлашган.
    18.01.2024, 21:10   Изоҳ (0)   9407
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қирғизистонда сув билан боғлиқ вазиятни яхшилаш учун бассейнлар қурилади

    24.07.2023, 23:34

    Қамбарота ГЭС учта давлат томонидан қурилади

    06.09.2023, 20:05

    Қирғизистон Қамбарота ГЭС қурилишига тайёргарлик кўриш учун 7 млн доллар ажратади

    02.10.2023, 09:07

    Қирғизистонда мустақил нашрларнинг 11 нафар журналисти қўлга олинди

    17.01.2024, 21:10

    Қирғизистондаги мустақил ОАВ журналистларининг офис ва уйларида тинтув ўтказилди. БМТ баёнот билан чиқди

    17.01.2024, 13:52

    Қирғизистон Ғазо секторига 5 тоннадан ортиқ гуманитар ёрдам жўнатди

    15.01.2024, 19:24
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Эрон ядрочи олимларини хавфсиз жойга кўчирди — The Telegraph

    Дунё | 18 август, 00:05

    Грецияда 273 нафар йўловчи бўлган самолёт двигатели ёниб кетди (видео)

    Дунё | 17 август, 23:32

    Зеленский: Украина Конституцияси “ер билан савдолашишга” йўл қўймайди

    Дунё | 17 август, 22:50

    Кувайтда алкоголдан 23 киши вафот этди

    Дунё | 17 август, 22:15

    “Россия Украинанинг 5 та вилояти бўйича ён берди” — Уиткофф

    Дунё | 17 август, 21:10

    Афғонистон ва Ўзбекистон 243 млн долларлик энергетика шартномасини имзолади 

    Ўзбекистон | 17 август, 20:15

    Хитойда қизнинг қорнидан 2 кг соч тўплами олиб ташланди  

    Дунё | 17 август, 19:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.