Франция Украинага январь ойидан бошлаб ҳар ой 3000 та снаряд етказиб беради, деди мамлакат мудофаа вазири Себастьян.
У 2022 йилнинг февралидан 2023 йилнинг декабригача Киевга ойига 2000 та снаряд етказилганини, энди эса бу миқдор кўпайтирилишини эълон қилди.
Францияда ўқ-дорилар ишлаб чиқариш даражаси пастлиги ҳақидаги саволга Лекорну бу фикрга қўшилмаслигини айтди.
Шунингдек, у Франция яқин ҳафталарда Киевга олтита Caesar ўзиюрар артиллерия тизимини етказиб беришини маълум қилди.
Бундан ташқари, у “Франция 2024 йил ва 2025 йил бошида Украина учун мўлжалланган 78 та Caesar тизимини ишлаб чиқариш имкониятига эга”, деб қўшимча қилди.
Изоҳ (0)