Франция ТИВ матбуот хизмати Украина қуролли кучларининг Белгородга берган зарбаларини ўзини ҳимоя қилишнинг қонуний усули деб атади. Бу ҳақда “ТАСС” маълум қилди.
“Украина Бирлашган Миллатлар Ташкилоти низомининг 51-моддасига мувофиқ қонуний ҳимоя усулини амалга оширмоқда”, — дейилади вазирлик хабарида. Ҳужум пайтида Украина кассетали бомбалардан фойдалангани ҳақидаги саволга Франция Ташқи ишлар вазирлиги жавоб беришдан бош тортди.
30 декабрь куни Белгородга ракета зарбалари берилган.Оқибатда 25 киши ҳалок бўлди, яна 109 киши яраланди. 2 январь куни Белгород яна 4 та ракета ҳужуми уюштирилди, бу сафар 1 киши ҳалок бўлди ва 11 киши яраланди.
Украина ОАВнинг разведка хизматларидаги манбалари бу Украина шаҳарларига қилинган оммавий ҳужумларга жавоб эканлигини айтди. Россия Мудофаа вазирлиги зарба “эътиборни фронтдаги мағлубиятлардан чалғитиш” ва рус армиясини қўзғатиш учун қилинган, деган фикрни билдирган.
Изоҳ (0)