Ўзбекистонлик футболчи Муҳаммадали Алиқулов фаолиятини Жанубий Кореяда давом эттиради.
Кореянинг “Бусан” клуби Алиқулов трансферини эълон қилди. Футболчи клуб билан қанча муддатга шартнома имзолагани ҳозирча очиқланмаган.
Муҳаммадали “Бусан”нинг Хитойдаги йиғинига бориб қўшилди ва 2024 йилги мавсумга тайёргарликни бошлади.
Алиқулов бунга қадар “Машъал” (2020—2022) ва “Металлург” (2022—2023) шарафини ҳимоя қилган.
Изоҳ (0)