Муҳаммад Ирқи Жазоирнинг Ўзбекистондаги элчиси этиб тайинланди, деб ёзади ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ўзининг Telegram каналига.
Қайд этилишича, ТИВ раҳбари Жазоирнинг Ўзбекистондаги элчиси этиб тайинланган Муҳаммад Ирқи билан учрашиб, унинг ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилган.
“Суҳбат чоғида икки томонлама муносабатларимизни ривожлантириш, барча соҳаларда алоқаларни фаоллаштириш ва фойдаланилмаётган имкониятларни рўёбга чиқаришга алоҳида эътибор қаратдик. Жаноб элчига мамлакатимиздаги фаолияти давомида муваффақиятлар тилаймиз”, — дейди Бахтиёр Саидов.
Аввалроқ Амирсаид Агзамхўжаев Ўзбекистоннинг Польшадаги элчиси этиб, Ўзбекистонинг АҚШдаги собиқ элчиси Жавлон Ваҳобов эса Марказий Осиё халқаро институтининг янги директори этиб тайинлангани тўғрисида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)