Европа комиссияси вице президенти Маргаритис Схинас 16 январь куни Ўзбекистонга амалий ташриф билан келади, дея хабар бермоқда Европа Иттифоқининг Тошкентдаги делегацияси.
Маълум қилинишича, ташриф давомида у президент Шавкат Мирзиёев, бош вазир ўринбосари Жамшид Хўжаев ва ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов билан учрашувлар ўтказади.
“Мен Марказий Осиёнинг барча бешта давлатига саёҳатни бошлайман. Ташриф 29—30 январь кунлари Брюсселда бўлиб ўтадиган “Европа — Марказий Осиё” инвесторлар форуми олдидан бўлиб ўтади ҳамда Европа иттифоқи ва минтақа ўртасидаги ҳамкорликнинг ортиб бораётганидан далолат беради”, — деган Маргаритис Схинас ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
Маргаритис Схинас бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга сўнгги марта 2021 йилнинг ноябрь ойида келганди.
Изоҳ (0)