Савдо-саноат палатаси раисининг биринчи ўринбосари Ислом Жасимов 66 ёшида вафот этди. Бу ҳақда палата матбуот хизмати хабар берди.
Ислом Жасимов 1957 йил 24 мартда Тошкент вилоятида туғилган. 1986—2017 йиллар давомида прокуратура органлари тизимида масъулиятли лавозимларда фаолият кўрсатиб келган.
1993 йилда “Ўзбекистон Республикаси фахрий ёрлиғи”, 2001 йилда “Шуҳрат” медали ва 2017 йилда “Дўстлик” ордени давлат мукофотлари ҳамда 2020 йилда қонун устуворлигини мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси учун “МДҲ Бош прокурорлари мувофиқлаштирувчи кенгашининг 25 йиллиги” медали билан, 2023 йилда бош прокурор буйруғига асосан “Фидойи мураббий” кўкрак нишони билан тақдирланган.
У 2017 йилдан буён савдо-саноат палатаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
Изоҳ (0)