• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12965.34
    • RUB161.34
    • EUR14525.07
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    “Мен кетмоқдаман” — Борис Ельцин. Россиянинг биринчи президенти истеъфоси ва Путиннинг ҳокимиятга келиши тарихи

    1999 йил 31 декабрь куни Россиянинг биринчи президенти Борис Ельцин ўз истеъфосини эълон қилди. Давлат раҳбари вазифасини бажариш эса бош вазир Владимир Путинга юкланди — у уч ойдан кейин сайловларда ғалаба қозониб, ҳозирга қадар мамлакатни бошқариб келмоқда. Бу Россия тарихида ҳокимиятни тириклигидаёқ ўз хоҳиши билан бошқа шахсга топшириш билан боғлиқ биринчи ҳолат эди. Ўша воқеаларнинг барча иштирокчилари ва гувоҳлар содир бўлган воқеанинг деярли фақат битта версияси ҳақида айтади. Қуйида бу борадаги таҳлил ва жавоби ҳозирга қадар топилмаган саволларга тўхталиб ўтамиз.

    Ельцин истеъфосининг тафсилотлари қаердан маълум?

    Россиянинг биринчи президенти Борис Ельцин
    Фото: Wikimedia Commons

    Борис Ельциннинг истеъфоси тафсилотлари 2001 йилда чоп этилган унинг “Президентлик марафони” китобида келтирилган. Ушбу китобни Ельцин администрациясининг собиқ раҳбари, кейинроқ эса ёрдамчиси ва Ельциннинг қизи Татьяна Дяченкога уйланиб, унинг куёвига айланган Велентин Юмашев ёзгани айтилади. “Охирги китобни ёзиш жуда осон кечди. Менинг ўзим 1996-2000 йиллардаги воқеаларнинг барчасида иштирок этганман… Мен ёзардим ва бирор савол туғилса, унинг олдига борардим”, — дейди Юмашев.

    “Президентлик марафони”даги истеъфо версияси афтидан Россиядаги бир нашриётдан бошқаси ўтганида турли тафсилотлар билан тарқай бошлаган. Умуман олганда, журналистларда мазкур воқеаларга боғлиқ унданда яқинроқ бошқа манба йўқ эди.

    “Марафон”да келтирилган маълумотларнинг ишончлилигини текшириш қийин. Шунинг учун бошқа қўшимча гувоҳлар масалан, воқеаларга алоқадор шахсларнинг хотиралари муҳим. Аммо Владимир Путин ҳамон президент сифатида фаолият юритаётган экан, 1990 йиллардан ХХ аср бошларигача Кремлда ишлаган кўплаб инсонлар учун бу оғриқли мавзулигича қолмоқда.

    Шунга қарамай, 2000 йилларда ОАВда эълон қилинган материаллар мавжуд. Журналистларнинг инсайдларини Кремлда содир бўлган воқеалар версияси билан таққослаш ҳам фойдали. 

    Барчаси қандай содир бўлди?

    Борис Ельцин иккинчи муддат якунлангунига қадар президентлик лавозимидан кетиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишлар 1990 йил ўрталарида тарқай бошлади. 1996 йилги сайловлар олдидан унинг ҳатто иккинчи муддатга сайланиши ҳам катта сўроқ остида эди, аммо охир-оқибат Ельцин сайловолди кампаниясида иштирок этди.

    Қизиқ жиҳати, Россиянинг биринчи президенти муддатидан олдин истеъфо бериши ҳақидаги миш-мишлар тўлқини унга тескари бўлган бошқа гап-сўзлар билан бирга тарқалди — Ельцин Конституцияга ўзгартириш киритиш ёки Конституциявий судни биринчи сайловда бошқа қонун асосида сайланганини тан олишга мажбурлаш орқали учинчи муддатга сайланади дейишарди. Ҳужжатларга кўра, СССР эндиликда мавжуд эмасди, шу боисдан биринчи муддатни ҳисобламаса ҳам бўларди.

    Борис Ельцин ва СССРнинг сўнгги раҳбари Михаил Горбачёв
    Фото: “ТАСС”

    Бу гаплар 1998 йил кузида тарқалди. Ельцин администрациясининг ўша вақтдаги раҳбари Валентин Юмашев “президент ишининг алоҳида тартиби” жорий этилганини эълон қилди, бу давлат раҳбари ўз хоҳиши билан фаол сиёсий жараёндан воз кечишини билдирарди. Сабаб — 17 август дефолтидан кейин жамият орасида оммабоплигини йўқотгани, шунингдек, Ельцин соғлиғининг ёмонлашгани. Амалиётда “алоҳида тартиб” мамлакат тарихида муҳим босқичга айланмади, аммо унинг жорий этилишини ўзи ўша давр қандай кечганини ёрқин ифодалай олади.

    Ельциннинг президентлик лавозимидаги охирги икки йили ҳукуматнинг мунтазам алмашиши билан ёдда қолди. 1998 йилда тўртта бош вазир алмашди (бунга қадар Виктор Черномирдин қарийб 6 йил ҳукуматни бошқарди): Сергей Кириенко, Евгений Примаков, Сергей Степашин, Владимир Путин. Буларнинг охиргиси тайинланган вақтда Ельцин уни ўзидан кейин президентлик лавозимида кўраётганини эълон қилди — шу билан бирга, Путин шахси кенг жамоатчиликка таниш эмасди.

    Шундан сўнг Путин рейтинги юқорига ўса бошлаган бўлса, Москва мери Юрий Лужков ва собиқ бош вазир Евгений Примаков каби Кремль мухолифларининг машҳурлиги сўна бошлади. Ельцин ёзганидек, у айнан Путинга биринчи бўлиб истеъфога чиқмоқчи эканини айтган. Бу парламент сайловларидан олдин рўй берганди.

    “Ўшанда Путиннинг ҳолати мени ҳайратга солиб қўйди: ъЎйлашимча, мен бу қарорга тайёр эмасман Борис Николаевичъ, эслайди Ельцин. — Йўқ, бу кучсизликдан далолат эмасди. Путинни ожиз дея олмайсан киши. Бу кучли инсоннинг шубҳаси эди. ъТушунинг, Борис Николаевич бу анча оғир тақдиръ”, — дейди у.

    Ельциннинг таъкидлашича, шу куни у айнан қайси санадан истеъфо беришини очиқламаган. Журналист Леонид Млечин тахминича, президентнинг ушбу санани танлашига унинг чиройли экани сабаб бўлган: янги асрнинг бошланиши ва Россияда янги президент.

    Фото: “ТАСС”

    28 декабрь куни Ельцин Янги йил телемурожаатини ёзади, аммо суратга олиш ишлари якунлангач у шундай дейди: “Овозим қандайдир бўғиқ бўлиб қолди. Матн ҳам ёқмади. Қайта ёзамиз” ва у мурожаат йилнинг охирги кунида ёзилишини айтади. Шу куни кечқурун Ельцин ўз қарори ҳақида Александр Волошин ва Валентин Юмашевга айтади. “Волошин кўзини пирпиратмасдан менга қараб турарди. Юмашев ҳам қотиб қолди, энди нима дейишимни кутарди”, — деб ёзади Ельцин.  

    Шундан кейин техник деталлар муҳокама қилинади, Юмашев ушбу қарор ҳақида Ельциннинг энг яқин маслаҳатчисига айланган қизи Татьяна Дяченкога айтиш таклифини билдиради. Дяченко эса Ельциннинг истеъфосидан кейин “Коммерсант”га берган интервьюсида отасининг режаларини бир ой олдин тахмин қилганини айтганди. Бунга Хитойга ташири давомида “маҳаллий таомдан татиб кўргани” сабаб бўлган, чунки бунга қадар у ҳеч қачон бундай иш қилмаганди.

    Эртаси куни Ельцин яна бир бор Путин билан гаплашиб олади ва у 31 декабрдан бошлаб Россия президенти вазифасини бажарувчига айланишини айтади: “Тонгни қандай кутиб олишим, воқеалар кетма-кетлиги қандай кечиши ҳақида гапирдим. Телемурожаат, қарорларнинг имзоланиши, қора чамадоннинг топширилиши, куч тузилмалари вакиллари билан учрашувлар ва ҳоказо. Қўшма режаларимизга бир оз таҳрирлар киритдик”.

    Ельцин 31 декабрь тонгидагина ўз қарори ҳақида рафиқаси Наинага айтади. Унинг эслашича, аёл эрига отилиб, қучоқлаб олган, кейин эса Татьяна Дяченкога қўнғироқ қилган: “Таня, ўйлайманки, истеъфони бугун эълон қилмаслик керак. Одамларни ташвишга солиб нима қиламиз?... Янги йилни байрам қилиш керак, бу ерда эса президент кетиб қоляпти. Нима икки кун кута олмайдими? Янги йил якунлангач, кетаверса бўлади. Ўйлаб кўринглар, отанг билан гаплаш”. Аммо режа ўзгаришсиз қолади. Ельцин мурожаатни ўқиб эшиттирди ва у телевидениеда бир неча бор такроран қўйилди. Айтиш керакки, унда “Мен чарчадим, мен кетмоқчиман”, жумласи йўқ эди.

    Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов ва Россиянинг биринчи президенти Борис Ельцин
    Фото: “Коммерсант”

    “Коммерсант”нинг ёзишича, мурожаат ўқиб бўлингач, камералар ўчирилганида Борис Николаевич дастрўмолчасини олиб, кўзини артган. “Истеъфо берган президент телевидение ходимлари унинг кўз ёшларини кўришларини истамайди. Татьяна Дяченко отасининг ёнига бориб, қўлидан тутдида ва у ҳам йиғлаб юборди. Ва ниҳоят Ельцин ўзини қўлга олди”, деб ёзади нашр. “Мана нима учун сизларни бугун чақирганимни тушунгандирсизлар. Мен бу ҳақида узоқ ўйладим”, — дейди президент телевидениедан келган журналистларга.

    Москва вақти билан 31 декабрь куни соат 00:00 да Владимир Путин президент вазифасини бажарувчига айланди ва биринчи бўлиб “Ўз ваколатини тўхтатган Россия Федерацияси Президенти ва унинг оила аъзолари кафолатлари тўғрисида”ги қарорни имзолади.

    “Россияни асранг”, — дейди Ельцин Путинга Кремлдаги кабинетидан чиқар экан.

    Нима учун Путиннинг биринчи қарори Ельциннинг кафолатлари тўғрисида?

    Ушбу қарор энг кўп миш-мишларни юзага келтирган ҳужжатга айланди. Ельциннинг ўзи ҳам “Президентлик марафони”да шундай ёзади: “Асосий бемаънилик: худдики қарор Ельцин ва Путин ўртасидаги битимдек. У менга дахлсизлик беради, мен эса Кремлни муддатидан олдин бўшатиб бераман”. Балки ростдан ҳам мазкур қарорнинг аҳамияти бўртириб юборилгандир. Ҳужжат матнига кўра, дахлсизлик фақат Ельциннинг ўзига берилган, унинг оила аъзоларига эса кенг кўламли ижтимоий имтиёзлар тақдим этилган холос.

    Журналист ва тарихчи Олег Морозо ўз китобида вазиятга ойдинлик киритишга уринади: “Ҳокимиятнинг бир президентдан бошқасига ўтиши бўйича ҳеч қанақа ҳужжат мавжуд эмас эди… Бу масала оддий тартибга амал қилинарди: қарор ёки давлат раҳбарининг ҳеч бўлмаса оғзаки буйруғи бўлмаса Федерал қўриқлаш хизматининг бирорта машинаси жойидан силжимайди, ушбу идоранинг бирор ходими кетган раҳбарни қўриқлашга жалб этилмайди…”.

    Орадан бир ой ўтмасдан қарор Россия Давлат думаси томонидан қабул қилинган қарор билан алмаштирилади. “Фақатгина ўта гўл ва сиёсатда ҳеч нарсага тушунмайдиган инсон қарор ёки қонунлар мамлакатнинг собиқ раҳбарига дахлсизликни кафолатлаши мумкинлигига ишонади”, — деб ёзади Ельцин ўз китобида.

    Ельцин истеъфоси ҳақида Путин билан биринчи марта қачон гаплашган?

    Владимир Путин ва Борис Ельцин
    Фото: “ТАСС”

    “Президентлик марафони”да Россиянинг биринчи президенти ўз ниятини илк бор Путинга 14 декабрда айтганини ёзади ва бу Давлат думасига сайловлардан беш кун олдин содир бўлганига урғу беради. Илья Булавинов мақоласида эса биринчи суҳбат 22 декабрда содир бўлгани қайд этилади. Яъни ўзаро мулоқот сайловдан кейин рўй берган.

    Балки бу у қадар аҳамиятга эга бўлмаган маълумотлардир. Бироқ бунинг ортида бошқа нарса турган бўлиши мумкин — масалан, истеъфо тўғрисидаги қарор Давлат думасидаги сайлов натижаларидан келиб чиқиб қабул қилингандир.

    Ельциннинг муддатидан олдинги истеъфосига оид миш-мишлар қаердан тарқалганди?

    1990 йиллар охирларида ОАВ Борис Ельцинни мамлакатни бошқаришга нолойиқ ва мустақил қарор қабул қила олмайдиган инсон сифатида очиқдан очиқ тандиқ қила бошлайди. Табиийки бу президентнинг муддатидан олдин лавозимдан кетиши ҳақидаги гап-сўзларни келтириб чиқаради.

    АҚШ президенти Билл Клинтон, Россия президенти Борис Ельцин ва Украина президенти Леонид Кравчук, 1994 йил
    Фото: “Ксфр.орг”

    1998 йил октябрь ойида Валентин Юмашев мамлакатни бошақаришдаги “алоҳида тартиб”ни эълон қилганидаёқ “Коммерсант” журналисти Вероника Кусилло муддатидан олдин истеъфо рўй бериши ҳақида ёзганди. Бир йилдан кейин эса ОАВ ушбу воқеанинг аниқ санасини ҳам муҳокама қила бошлайди — 1999 йил 16 сентябрь (Путин бош вазирга айланганига бир ойдан энди ошганди). Ельцин мазкур санада кетмаганидан кейин Давлат думаси депутати Александр Шохин янги санани эълон қилади — 19 октябрь. Оқибатда Ельциннинг ҳокимият тепасида қолиши яна 2,5 ойга чўзилади.

    Истеъфодан кейин президенти ўз ҳаёти билан яшади, Путиннинг президент сифатидаги ҳаракатларига ҳеч қандай изоҳлар бермади. Ельциннинг ўзи китоб ўқиш, яқинлари ва рафиқаси, шунингдек, дўстлари ҳамда собиқ ҳамкасблари билан мулоқот қилишдан завқланганини тан оларди.

    31.12.2023, 20:30   Изоҳ (0)   34140
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фаҳш орасида ўтган болалик, пуфлайвериб ёрилган лаблар ва концерт арафасидаги ўлим — “Жазз қироли” Луи Армстронгнинг тақдири

    15.11.2023, 08:54

    Фиръавнлар ҳурмат қилган ва Гитлерни ҳайратга солиб келган аёл: малика Нефертитининг ҳаёти ва сирли ўлими

    16.12.2023, 14:45

    СССР тарихидаги энг сирли раҳбар: пештахталарга арзон ароқ чиқарган ва кескин ислоҳотлардан қўрққан Юрий Андропов тақдири

    17.12.2023, 19:50

    Исроил Ғазодаги уруш туфайли маҳаллий сайловларни кейинга қолдирди

    31.12.2023, 19:47

    Африканинг энг бой одами 2023 йилда 3,6 миллиард доллар йўқотди

    31.12.2023, 17:59

    1001 турдаги пишлоқ солинган пицца Гиннеснинг рекордлар китобига кирди

    31.12.2023, 17:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Нега айнан бугун фарзандингизга сармоя киритиш муҳим аҳамиятга эга? 


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади


    Жаҳон банки Ўзбекистонда электр таъминотини яхшилаш учун 100 млн доллар ажратди


    Hyundai Uzbekistan сизни Before Service тадбирига таклиф этади


    Ўзбекистонда токен чиқариш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган


    M-Clinic’да УЗД бўйича етакчи мутахассислар иштирокида биринчи телемедицина маслаҳати ўтказилди 


    Silk Avia катталарсиз саёҳат қилаётган болаларга ҳамроҳлик қилиш хизматини таклиф этади 


    TENET: Содиқ Азимов кўчасидаги Stellar Residence премиум резиденсиялари галереяси


    “Trastbank”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!


    “A.M. Best Company” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтингларини “Барқарор” прогноз билан “B”/“BB” даражасида тасдиқлади


    Central Asian University таълим ва тиббиёт янги экотизимига 350 миллион долларлик сармоя киритмоқда


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    Uzbekistan Airways Исломободга парвозларни йўлга қўймоқда


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача


    Бизнесни ривожлантириш банки Лондонда келишувларга эришди

     

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россияда ота-она қарамоғисиз қолган ўзбекистонлик қизча ватанга қайтарилди

    Ўзбекистон | 17 май, 23:17

    Суперлига. “Шўртан” ўз уйида бир киши кам “Андижон”ни мағлуб этди

    Спорт | 17 май, 22:58

    Нью Йорк университети битирув нутқида Ғазодаги урушни қоралаган талабадан дипломни олиб қўйди 

    Дунё | 17 май, 22:53

    Тошкентнинг бир қатор кўчалари вақтинча ёпилади

    Ўзбекистон | 17 май, 22:38

    Англия Кубоги. “Кристал Пэлас” финалда “Манчестер Сити”ни мағлуб этиб, чемпион бўлди

    Спорт | 17 май, 22:34

    Тошкентда жами 12 млрд сўмлик тамаки ва электрон тамаки маҳсулотларини сотувга қўйган савдо шохобчалари аниқланди

    Ўзбекистон | 17 май, 22:24

    Суперлига. “Насаф” меҳмонда “Қўқон-1912”ни ишончли ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 17 май, 22:23
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.