Колумбия ғарбидаги Чоко департаментида кўчкилар содир бўлиши оқибатида 18 киши ҳалок бўлди, 35 киши жароҳат олди.
Бу ҳақда маҳаллий қутқарув хизматлари маълумотларига таяниб, Tiempo нашри хабар бермоқда.
Табиий офат Кибдо ва Меделлин шаҳарлари орасидаги йўлда юз берди. Ҳодиса оқибатида 50 дан ошиқ одам йўл очилишини кутиб ўтирган уй вайрон бўлган.
Тақдим этилган маълумотларга кўра, ҳозирда уларнинг барчаси вайроналар остида қолмоқда.
Изоҳ (0)