• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Панамалик “Франкенштейн”. АҚШ разведкасига ишлаб, кокаин савдоси билан шуғулланган генерал Нореганинг қулатилиши

    Панамада ажойиб ҳарбий карьера қурган Норега бош штабда энг юқори лавозимларни эгаллаб, охир-оқибат мамлакат мудофаа кучларининг бош қўмондонига айланди. Ўзига хос харизмага эга Норега кескин қарорлари билан дунёга танилди.

    Мануэл Норега
    Фото: AFP

    Мамлакатда ҳарбий тўнтаришни амалга оширган генерал Омар Торрихоснинг маслакдоши бўлган Норега кейинчалик генералнинг ҳокимиятдан четлатилишига алоқадор — у авиаҳалокат қурбонига айланган эди.

    Қизиқ жиҳати, Норега ёшлигида ҳарбий карьера қуришга интилмас, шифокор бўлишни хоҳларди — ушбу касб вакилларига қашшоқ Панамада талаб юқори эди. Шифокорлик касбидан воз кечган Норега Перудаги ҳарбий академияга ўқишга, ундан сўнг гвардияга хизматга киради.

    Ҳокимият тепасига келган Норега мамлакатда диктаторлик режимини ўрнатди, махфий полиция ва агентлар ёрдамида сиёсий рақибларини йўқ қилди. Расмий жиҳатдан олий ҳокимият президент қўлида бўлса-да, ҳақиқий бошқарувни Норега амалга оширарди. Панама миллий озодлигининг олий раҳбари — унинг унвони шундай аталарди.

    Шу билан бирга, бу вақтда Нореганинг иттифоқчиси бўлган АҚШ уни сўлларга қарши туришда фойдали шерик дея ҳисоблаб, генералнинг ҳаракатларига кўз юмарди. Аслида эса Нореганинг ўзи сўллар билан мулоқотга киришишни ёқтирмас эди.

    “Норега бутун умри давомида тушуниш қийин бўлган жумбоқ-инсон сифатида яшади. Садоқатли рафиқа сифатида у АҚШ тарафида эканини айтса, бошқа томондан ливияликлар, никарагуаликлар, кубаликлар, Исроил разведкаси билан хиёнат қиларди… Охир-оқибат уларнинг барчаси бу ҳарбий инсон бирор мамлакат ёки идеологияга эмас, фақат ўзига садоқатли эканини тушундилар”, — деб ёзади америкалик журналист Фредерик Кемпе “Диктатор билан ажрим: Норега билан нўноқ америкача роман” китобида.
    Фото: AP Photo

    Муаллифнинг ўзи Норегани учта адабий персонаж — Ричард III, “Оз мамлакатининг сеҳргари” ва Франкенштейн қоришмаси деб ҳисоблайди.

    АҚШ билан дўстликдан душманлик сари қадам

    Норега Марказий разведка бошқармаси билан 1950 йиллардаёқ ҳамкорликни бошлайди ва ҳокимият тепасига келгач, америкалик разведкачилар Панамада кузатув постини очишга рухсат беради — у ердан бошқа давлатларнинг денгиз йўлидаги фаоллигини кузатиш мумкин эди. Норега, шунингдек, АҚШ ва Никарагуадаги сўл ҳукуматга қарши курашувчи бўлинмалар ўртасида воситачи ролини ўйнади. АҚШ ва Панама ўртасидаги сиёсий алоқа ҳам генералга гиёҳванд моддалар савдосини тўхтатишга халақит бермади.

    Америка разведкаси Нореганинг ишларидан қанчалик бохабар эканига оид маълумотлар 1988 йил сентябрда, АҚШ президентлиги учун катта Жорж Буш ва унинг рақиби — демократ Майкл Дукакис ўртасидаги сайловолди дебатлар вақтида ошкор бўлди.

    Буш Нореганинг МРБдаги ишлари ҳақида ростдан ҳам кўп нарсани билиши мумкин эди, чунки у мазкур ташкилотга раҳбарлик қиларди. Дебатлар вақтида у Норега АҚШ билан ҳамкорлик қилганини таъкидлайди, аммо ушбу ҳамкорлик президент Роналд Рейган Нореганинг гиёҳванд моддалар савдосига алоқадорлигини исботловчи далилларни олганидан кейин тўхтатилади.

    Фото: AP Photo

    Америка махсус хизматларининг ҳисоб-китобларига кўра, наркотик моддалар савдоси орқали Норега 200 миллиондан 300 миллион долларгача пул ишлаб топган. Кокаин савдосидаги шериклари эса колумбиялик наркокартел вакиллари эди.

    1986 йилда АҚШ Конгресси қабул қилган резолюцияда Панама раҳбарияти Норегани қўшинлар бош қўмондони лавозимидан олишга чақирилади, бироқ мамлакат ҳукумати бунга риоя қилмайди. Нореганинг ўзи боши узра қора булутлар тўпланишни бошлаганидан хабар топиб эски дўсти — Оқ уй топшириғи бўйича жангариларга қурол етказиб беришга оид битимларни назорат қиладиган америкалик полковник Оливер Нортга мактуб йўллайди.

    Лондондаги учрашув вақтида Норега АҚШ Миллий хавфсизлик кенгаши аъзоси бўлган Нортга Никарагуадаги сандинистлар етакчиси ўлдирилишини ташкиллаштириб бера олишини айтади, бунинг эвазига Норт унга Америка ҳукумати билан муносабатларини яхшилаб бериши керак эди. Учрашув 1986 йилнинг сентябрида бўлиб ўтган. Норт Норегани диққат билан тинглайди, бироқ унга ёрдам беришга улгурмайди — орадан кўп ўтмай полковникнинг ўзи “Эрон-контрас” иши бўйича ҳибсга олинади.

    1988 йилда АҚШ суди Норегани АҚШ гиёҳванд моддалар етказиб беришни ташкиллаштиришда айбдор деб топди. Аммо аралашувга панамалик ҳарбийлар томонидан америкалик ҳарбий хизматчининг ўлдирилиши сабаб бўлди — у вақтлар Панама ҳудудида АҚШ ҳарбийларининг кичик контингенти жойлашганди.

    Шу муносабат билан катта Жорж Буш Панамага ҳужум бошлаш ва генерал Норегани ҳибсга олишга қарор қилади. Мамлакатнинг кўплаб аҳолиси Норегани ёмон кўрса-да, АҚШнинг Панамага ҳужуми унинг атрофида турли сиёсий кучлар бирлашувига олиб келди.

    Фото: Wikimedia Commons

    “Генерал Норегага қарши йўналтирилган ҳужум мамлакатга коррупциялашган ҳукуматни ўрнатишга қаратилган”, — дейилади Коммунистик партиянинг СССРдаги ҳамкасбларига йўллаган мурожаатида.

    Америкача шантаж

    Америка “ўз йигити” билан келишишга ҳаракат қилиб кўради. Халқаро валюта жамғармаси Вашингтон қўллаб-қувватлови остида Панамага либерал ислоҳотлар дастурини таклиф қилади, натижада мамлакат аҳолисининг аксариятининг турмуш даражаси кескин тушиб кетади. Шу боисдан 1985 йилда Норега нафақат иқтисодий, балки АҚШдан Марказий Америка, Ғарбий Европа ва социалистик лагерга қаратилган ташқи сиёсий йўналиш бўйича қарор қабул қилади.

    Нореганинг Панама канали масаласидаги ўжарлиги Вашингтоннинг кўпроқ жаҳлини чиқарар эди. Қўшма Штатлар 1977 йилги битим шартлари қайта кўриб чиқилишига кескин қаршилик кўрсатади, аммо Норега қатъий туриб олади.

    Вазият жиддий тус олади. 1987 йилда АҚШ Панамага иқтисодий ва ҳарбий ёрдам кўрсатиш тўхтатилишини эълон қилади. 1988 йил 8 апрель куни АҚШ президенти Роналд Рейган Панамага нисбатан International Emergency Economic Powers Аct’ни қабул қилади. Ҳужжат билан Америка компанияларига, уларнинг тузилмавий бўлинмалари ва АҚШ фуқароларига Панамага пул маблағларини ўтказиш тақиқланади. Бундан ташқари, АҚШ Панамадаги ҳарбий контингентини “мамлакат манфаатлари ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш” мақсадида ҳарбий хизматчилари сонини 1,3 минг нафарга етказади.

    Фото: AFP

    Шу йилнинг майида Вашингтон очиқ-ойдин Норегага таклиф билан чиқади — у ҳокимиятдан кетиб, мамлакатни тарк этса, ундан гиёҳванд моддалар савдоси бўйича барча айбловлар олиб ташланади. Ўжар генерал рад жавобини беради.

    1989 йил 3 октябрда Панамада Норегани ағдариш учун ҳарбий тўнтаришга уриниш рўй беради. Генерал исённи бостиради, аммо АҚШ томонидан “демократия йўлидан кетишни истамайдиган шахс” сифатида айбланади.

    20 декабрь куни Қўшма Штатлар операция бошлайди. Панамага 26 минг америкалик ҳарбийлар авиация ва зирҳли техникалар қўллаб-қувватлови остида кириб келади. Панама миллий мудофааси эса 12 минг ҳарбийдан ошмасди.

    Ватикандаги маҳбус

    Панама армиясининг қаршилиги АҚШ ҳарбийлари томонидан тезда бостирилади, Нореганинг ўзи эса ҳибсдан қочиш учун Ватикандаги миссиясига яширинади. Норегани чиқариб олиш учун америкалик ҳарбийлар бино деразалари остида баланд мусиқа қўяди.

    Фото: Wikipedia

    Элчихона ойналари остида янграган хеви-метал мусиқаси папа аъёнларини ақлдан оздира бошлайди. Бироқ Ван Хален гитарасининг кучли овози жўрлигида Норега диққатини жамлашга уринади. “Мен хаёлларимга буткул чўмиб, медитация қилардим”, — дея кейинчалик эслайди у.

    Аммо кўп ўтмай унинг хотиржамлиги ниҳоясига етди — 1990 йиллар бошида Норега Гиёҳванд моддаларга қарши курашиш бошқармаси агентларига таслим бўлди ва АҚШга олиб кетилди. 1992 йил апрелда АҚШ суди уни 40 йил муддатга озодликдан маҳрум этди. Норега #41586 рақамли маҳбусга айланди — охирги икки рақам худди 1986 йилда сиёсий карьераси бошланган муддатни эслатиб турадигандек эди.

    Кўп ўтмай Нореганинг жазо муддати 10 йилга қисқарди, ҳарбий сифатида бир оз енгилликка ҳам эга бўлди. 1997 йилда унинг “Мануэл Норега. Америкалик асир” номли хотира китоби чоп этилади.

    “Америкаликлардан буйруқ олганимни тан олмайман. Шунингдек, мен Панаманинг иқтисодий ўйинчиларининг инжиқликлари ва манфаатларига бўйсунмадим. Мен Америка ташвиқот машинасининг ҳийла-найранглари, ўзим тарафдаги тактик хатолар, Панама бой элитасининг оппортунизми ва Рейган ҳамда Буш бошчилигидаги АҚШ ҳукуматининг қонхўрлиги натижасида Қўшма Штатларнинг душманига айландим”, — деб ёзади генерал.
    Фото: AP Photo

    2007 йил сентябрда Норега намунали хулқи учун озодликка чиқарилади, бироқ уни озодлик эмас, балки пул ювишдаги қилмишлари учун Францияга экстрадиция қилишади. Франция суди уни 7 йил муддатга озодликдан маҳрум этди, аммо бир йилдан кейин Франция уни Панамага топширади. Ўз мамлакатида у сиёсий рақибларининг бедарак йўқолишида айбдор деб топилиб, 20 йилга қамалади. 2015 йилда берган интервьюсида у юртдошларидан узр сўрайди: “Ҳарбий бошқарувнинг бу саҳифасини ёпишни хоҳлайман ва кечирим сўрайман”.

    2017 йилнинг май ойида генерал Мануэл Норега 83 ёшида вафот этди.

    30.12.2023, 17:22   Изоҳ (0)   13240
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Унда қомат ва айёрликдан бошқа аёлларга хос жиҳат йўқ эди”. Императорлар ҳаётини бағишлаган Клеопатра тақдири

    18.11.2023, 10:27

    Фиръавнлар ҳурмат қилган ва Гитлерни ҳайратга солиб келган аёл: малика Нефертитининг ҳаёти ва сирли ўлими

    16.12.2023, 14:45

    СССР тарихидаги энг сирли раҳбар: пештахталарга арзон ароқ чиқарган ва кескин ислоҳотлардан қўрққан Юрий Андропов тақдири

    17.12.2023, 19:50

    Қозоғистонда ичида 32 нафар ўзбекистонлик бўлган автобус ағдарилиб кетди

    30.12.2023, 13:19

    Зеленский жанглар давом этаётган Авдеевкадаги украиналик аскарларни бориб кўрди

    30.12.2023, 12:15

    Польша ҳудудига кирган номаълум объект Россия ракетаси бўлгани айтилмоқда

    30.12.2023, 11:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 

     

    Тавсия этамиз

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
    Audio Icon

    “Қуролли қушчалар”. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган дронлар ҳақида

    5 май, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Дарё” дайжести: 8 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 8 май, 23:20

    Сирдарё, Наманган ва Андижон вилоятларида қарийб 88 кг гиёҳвандлик моддаларни олаётган шахслар ушланди

    Ўзбекистон | 8 май, 23:04

    Апрелда республика бўйлаб 23 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди

    Ўзбекистон | 8 май, 22:20

    Ўзбекистонда 2024 йилда фойдаланишга топширилган уйлар сони очиқланди 

    Ўзбекистон | 8 май, 22:05

    Россия ва Хитой бошқа мамлакатларни Шимолий Кореяга нисбатан босим ўтказишдан воз кечишга ундамоқда

    Дунё | 8 май, 21:45

    Сурхондарёда 53 туп Зарафшон арчаси ноқонуний кесиб ташланди

    Ўзбекистон | 8 май, 21:30

    Россия ва АҚШ Европага газ етказиб беришни тиклаш йўлларини муҳокама қилмоқда — Reuters 

    Дунё | 8 май, 21:15

    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади

    Реклама | 8 май, 21:00

    Тошкентда содир бўлган ЙТҲдан сўнг Onix ҳайдовчиси воқеа жойидан кетиб қолди

    Ўзбекистон | 8 май, 21:00

    Исроил Ғазо аҳолисини кўчириш учун “Гидеон аравалари” махсус операциясини тайёрламоқда

    Дунё | 8 май, 20:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.