Қатар майдонларида ўтказилаётган Осиё кубоги мусобақасининг D гуруҳи 1-тури доирасидаги Индонезия – Ироқ ўйинида ўзбекистонлик ҳакамлар ишлайди.
Учрашувда Илгиз Танташев (бош ҳакам), Андрей Сапенко (ёрдамчи ҳакам) ва Тимур Гайнуллин (ёрдамчи ҳакам) ҳакамлик қилади.
Шунингдек, ушбу учрашувда захира ҳаками сифатида тожикистонлик Гулмуроди Садулло, ВАР Салмон Аҳмад Фалаҳи (Қатар) ҳамда АВАР Сивакорн Пу-Удом (Тайланд) ишлашади.
Мазкур баҳс 15 январь куни соат 19:30 да (Тошкент вақти билан) Ар-Райян шаҳридаги “Аҳмад бин Али” стадионида ўтказилади.
Осиё Кубоги | D гуруҳи, 1-тур
15.01.2024 | 19:30
Индонезия — Ироқ
Изоҳ (0)