Футбол бўйича Испания Суперкубогининг ярим финалида “Барселона” ва “Осасуна” жамоалари 11 январь, пайшанба куни баҳс олиб борди.
Учрашувнинг биринчи бўлимида дарвозалар ишғол этилмади. Иккинчи бўлимда каталонияликлар фаолликни оширди ва ҳисобни очди. 59-дақиқада Гундўганнинг узатмасидан сўнг Роберт Левандовски дарвозани ишғол қилди. Ўйин охирида Ламин Ямал ҳам ўз номини таблога ёздириб қўйди ва жамоасининг ишончли ғалабасини таъминлади.
Шу тариқа “Барселона” Испания Суперкубоги финалига йўл олди. Иккинчи ярим финалда “Реал” “Атлетико” устидан 5:3 ҳисобида ғалаба қозониб, финалга чиққан эди.
Испания Суперкубоги
Ярим финал баҳси
11 январь, пайшанба
“Барселона” — “Осасуна” 2:0
Голлар: 1:0 – 59 Левандовски, 2:0 – 90 Ямал 90+3.
“Барселона”: Пеня, Кунде, Кристенсен, Араухо, Балде, Сержи Роберто (Педри, 61), Гундўған, де Йонг, Рафинья (Ямал, 42), Ферран Торрес (Жоау Феликс, 61), Левандовски.
“Осасуна”: Эррера, Аресо, Хуан Крус (Барха, 85), Давид Гарсия, Катена, Пеня (Мохика, 78), Мойсес Гомес (Рубен Гарсия, 85), Орос, Муньос (Монкайола, 70), Арнаис (Рауль Гарсия, 70), Будимир.
Огоҳлантиришлар: Катена (32), Муньос (39), Арнаис (56).
Изоҳ (0)