• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл

    Муваффақиятга эришишдан олдин дуч келган ишни қилишга мажбур бўлган юлдузлар (фото)

    Бугунги кунда машҳур одамлар, табиийки, дарҳол шундай бўлиб қолмаган. Улар бир бўлак нон топиш учун ҳар қандай ишни қилишга мажбур бўлган. Мисол учун, Брэд Питт товуқ костюмида йўл четида туриб, ўткинчиларни ресторанга чақирган.

    Брэд Питт

    Брэд Питт актёрлик карьерасидан олдин Лос-Анжелесдаги El Pollo Loko ресторанида ишлаётганида ўз истеъдодини намоён этган. Питт товуқ костюмини кийиб, кўчада ўткинчиларни El Pollo Loko ресторанига ташриф буюришга жалб қилиши керак эди. Бу ҳақда актёрнинг ўзи телекўрсатувлардан бирида айтиб ўтади. “Мен бундан уялмайман, одам нимадир ейиши керак-ку ахир”, дейди актёр.

    Бундан ташқари, актёр юк ташувчи, шунингдек, шахсий такси ҳайдовчиси бўлиб ишлаган.

    ​Ҳью Жекман

    Бугунги кунда Ҳью Жекман энг машҳур актёрлардан биридир. Аммо фаолиятини бошлашдан олдин бўлажак актёр кўплаб соҳаларда ишлашига тўғри келади. Шундай қилиб, Жекман бир мунча вақт болалар байрамларида масхарабоз бўлади. 

    Мен масхарабоз Коко эдим. Менинг арсеналимда фокуслар йўқ эди. Туғилган кунларнинг бирида 6 ёшли бола ўрнидан туриб, баланд овозда: “Ойи, бу қандайдир қўрқинчли масхарабоз-ку, у ҳатто фокус кўрсатишни ҳам билмайди!” деганди. Ва бу борада у ҳақ эди.

    Кейинчалик Ҳью 7-Eleven дўконида кассир бўлиб ишлаган. Аммо мижозлар билан жуда кўп гаплашгани учун​ 6 ҳафтадан сўнг у ердан бўшатилади. Бундан ташқари, Ҳью Жекман инглиз мактабларидан бирида жисмоний тарбия ўқитувчиси бўлиб ҳам ишлаган.

    Крис Ҳемсворт

    Жимми Феллоннинг шоусида Marvel оламидаги Тор роли билан машҳур актёр Крис Ҳемсворт бир пайтлар дорихонада ишлаганини тан олади. Унинг вазифаси дорихона ижарага берадиган кўкрак насосларини тозалаш ва таъмирлаш эди.

    Бугунги кунда Крис Голливуднинг энг кўп изланувчан етакчи актёрларидан бири бўлиб, кўплаб блокбастер фильмларда роль ўйнаган.

    Мадонна

    1978 йилда ҳеч ким танимайдиган Мадонна Луиза Чикконе Детройтдан Нью-Йоркка карьера бошлаш умидида келади. Унинг чўнтагида атиги 35 доллар бор эди, шунинг учун бўлажак юлдуз тўғри келган ишлар билан шуғулланган. 2015 йилда берган интервьюсида Мадонна Dunkin’s Donuts кафелар тармоғида ишлаганини айтади. Аммо у ерда фақат бир ҳафтагина ишлайди. 

    “Мен пишириқлар ичини мураббо билан тўлдиришга мўлжалланган машинага қарардим, — деб тан олади Мадонна. — Бир куни тасодифан мижознинг устига мураббо тўкиб юборганман”.

    Хонанда, шунингдек, Dunkin’s Donuts ходимлари “ўз ишига жиддий қарамагани” учун ундан ғазабланганини айтади. Бугунги кунда эса Мадонна сайёрадаги энг машҳур қўшиқчи ҳисобланади.

    ​ Рэйчел МакАдамс

    2002 йилда Рэйчел МакАдамс “Ажойиб пирог” фильмида ўйнайди, роли учун у Genie мукофотига (Канаданинг энг нуфузли кино мукофоти) номзод бўлади. Актриса “Ярамас қизлар” (2004) фильмидаги Регина Жорж ролидан кейин ҳақиқий машҳурликка эришади. Аммо актрисалик карьерасидан олдин Рэйчел 3 йил давомида машҳур фастфуд тармоқларидан бирида ишлаган.

    “Мен унчалик масъулиятли ходим эмас эдим. Бир марта мен ҳатто апельсин шарбати чиқарадиган автоматни бузиб қўйганман”, — деб эслайди актриса интервьюсида.

    ​ Ҳелли Бэрри

    Ҳелли Бэрри фаолиятини 1980 йилларда модель сифатида бошлаган, ҳатто 1986 йилда “Дунё гўзали 1986” танловида 6-ўринни эгаллаган. 1989 йилда бўлажак мушук аёл актёрлик фаолиятини давом эттириш учун Нью-Йоркка кўчиб ўтади. Аммо 3 ойдан кейин пули тугагач, бир мунча вақт уйсизлар бошпанасида яшашга мажбур бўлади. Ўша йилнинг охирига келиб, у қисқа муддатли “Тирик қўғирчоқлар” телесериалида модель сифатида роль ўйнагач, молиявий аҳволи бир оз яхшиланади.

    Айтганча, ўша сериалнинг эпизодларидан бирини суратга олиш пайтида актриса комага тушиб қолган. Унга 1-тоифа қандли диабет ташхиси қўйилган. “Тирик қўғирчоқлар” лойиҳаси тугатилгандан сўнг, Берри Лос-Анжелесга кўчиб ўтади. Бугунги кунда Ҳелли Бэрри Голливуднинг энг кўп маош олувчи актрисаларидан бири бўлиб, кўплаб мукофотлар совриндори ҳисобланади.

    10.01.2024, 10:54   Изоҳ (0)   9598
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Marvel билан ҳамкорлик қилганидан афсусланган актёрлар (фото)

    05.01.2024, 14:35

    “Бу ҳақиқатан ҳам битта одамми?” — таниб бўлмайдиган даражадаги образларни ҳам маҳорат билан ижро этган актёрлар (фото)

    09.01.2024, 10:15

    Виндзорлар муаммолари: дунё миқёсида шов-шувга сабаб бўлган Британия қироллик оиласидаги жанжаллар

    09.01.2024, 09:35

    Турк юлдузларининг 2023 йилда бўлиб ўтган энг ёрқин тўйлари (фото)

    09.01.2024, 16:20

    “Менинг қаттиққўл энагам” фильми қаҳрамонлари ҳозир қандай кўринишда?

    09.01.2024, 13:50

    “Олтин глобус — 2024” мукофоти ғолиблари эълон қилинди (фото, видео)

    09.01.2024, 11:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.