• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл

    Амир Хоннинг ўзидан 27 ёш кичик севгилиси — “Дангал” фильми юлдузи Фотима Сана Шайх ҳақида нималар маълум?

    Фотима Сана Шайх экранда спортчи Гита Фогат образини акс эттирган “Дангал” фильмидаги маҳоратли ижроси туфайли томошабинлар эътиборини тортади. У, шунингдек, актёр Амир Хоннинг қалбини ҳам забт этади. Улар орасидаги 27 ёшли фарқ актёрнинг иккинчи хотини Киран Рао билан ажрашишига тўсқинлик қилмади.

    Фотима Сана Шайх Болливуддаги энг истиқболли актрисалардан бири. Фотима 1992 йил 11 январда Андҳра-Прадеш штатининг Ҳайдаробод шаҳрида туғилган. Унинг отаси Випин Шарма кашмирлик ҳинд, онаси Раж Табассум эса шринагарлик мусулмон.

    Қизи туғилгандан сўнг, ота-онаси Мумбайга кўчиб келади ва Фотима шу ерда ўсиб, таълим олади. Қиз кинодаги фаолиятини 5 ёшида бошлаган ва кўплаб юлдузли фильмларда роль ўйнаган. Режиссёрлар унинг харизмаси ва жозибасини ўша пайтдаёқ пайқаган.

    Ёш актрисани Шоҳрух Хон, Жухи Чавла ва Жеки Шрофф иштирокидаги “Васийлик” ёки “Ёлғиз қолганда” фильмларида ҳам кўриш мумкин. Ушбу фильмда суратга тушганидан сўнг, Шайх ўқишга эътибор қаратиш учун фильмлардан танаффус олади. Бир мунча вақт ўтгач, у шоу-бизнесга қайтади, бу Фотима учун унчалик осон бўлмаган. Кўп кастингларга қарамай, актрисага узоқ вақтгача роль берилмайди.

    У “Акаш ва Вани”, “Ҳақиқий профессионал”, “Таҳан” каби лойиҳаларда фақат кичик ролларни ўйнаган. Бўш вақтини бекор ўтказмаслик учун Фотима фотограф бўлиб ишлай бошлайди. У шунингдек, иккита реклама роликларида оператор бўлиб ҳам ишлаган ва бир нечта телесериалларда суратга тушган.

    Сана Шайхга ҳақиқий машҳурликни 2015 йилда — Амир Хон билан бирга ўйнаган Нитеш Тиварининг “Дангал” драмаси олиб келди. Фильм Ҳаряна штатидаги Балали қишлоғида яшовчи собиқ курашчи Маҳавир Сингҳ Фогатнинг ҳаёти ҳақида бўлиб, у қизлари Гита ва Бабитага эркаклар иштирок этадиган спортда тарихий ғалабаларни қўлга киритишларида ёрдам беради.

    Ҳамдўстлик ўйинларида кураш бўйича Ҳиндистон тарихидаги биринчи олтин медални қўлга киритган Гита Фогат роли учун дастлаб Таапси Панну ва Кангана Ранаут кўриб чиқилади, шунинг учун Фотиманинг танланиши кутилмаган бўлади.

    Шайх ўзининг ҳамкасби Сония Малҳотра билан бирга беш карра кастингдан ўтади. Кейин машаққатли жисмоний машғулотлар ва актёрлик маҳорати дарслари бўлади. Сония Малҳотра учун “Дангал” дебют фильм эди. Фильм 2016 йилда экранларга чиқади ва катта танқидларга учрайди, аммо энг юқори даромад келтирган ҳинд фильмига айланади.

    Айнан шу фильмнинг суратга олиш майдончасида Амир Хон 24 ёшли Фотиманинг жозибасига мафтун бўлгани ҳақида миш-мишлар тарқалади. Актёрнинг иккинчи хотини Киран Рао билан ажралиши эса оловга мой қуяди. Ижтимоий тармоқларда Шайх ва Хоннинг қўлларини маҳкам ушлаган суратлари пайдо бўлади, бироқ жуфтлик ўрталаридаги муносабатларга изоҳ бермасликни маъқул кўради.

    “Дангал”дан сўнг дарҳол Амир Хон ўзининг навбатдаги лойиҳаси “Ҳиндистон тўдалари” фильмида Фотима билан суратга тушади. Унда қиз актёрнинг севгилиси малика Зафира ролини ўйнайди. Афсуски, катта бюджетга ҳамда Амирдан ташқари Амитабҳ Баччан ва Катрина Каифни ўз ичига олган юлдузлар таркибига қарамай, фильм Ҳиндистонда муваффақият қозонмайди — картина кассада муваффақиятсизликка учрайди.

    Бундай омадсизликдан кейин Фотима “Лудо”, “Йўловчи” ва “Саёҳат” каби кичикроқ лойиҳаларда иштирок этади. Ўтган йили актриса Ҳиндистоннинг биринчи фельдмаршали Сэм Манекшоу ҳаётига асосланган “Сэм Баҳодур” биографик жангари драмасида роль ўйнади. Унда Фотима Индира Ганди ролини ижро этган.

    “Сэм Баҳодур” кассада Ранбир Капурнинг мега блокбастери “Ҳайвон” билан бир вақтда экранларга чиққанига қарамай, кинотеатрларда яхши кетади ва хит деб эълон қилинади.

    “Лаал Сингҳ Чадда” фильми муваффақиятсизликка учрагач, актёрлик фаолиятида танаффус қилган Амир Хон ҳозирда катта экранга қайтишга тайёр. Табиийки, у Фотима Сана Шайхни ўзига партнёр қилиб олди. Уларнинг биргаликдаги янги фильмига Адваит Чандан режиссёрлик қилади ва суратга олиш ишлари 2024 йилнинг биринчи ярмида бошланиши режалаштирилган.

    Жуфтлик муносабатларини яширмайди, гарчи улар буни омма олдида тан олмасалар ҳам — Фотима ҳамиша Амирнинг ёнида бўлиб, унинг барча оилавий байрамларида қатнашади.

    11.01.2024, 09:35   Изоҳ (0)   53282
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Болливуд#кино#Амир Хон

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Бу ҳақиқатан ҳам битта одамми?” — таниб бўлмайдиган даражадаги образларни ҳам маҳорат билан ижро этган актёрлар (фото)

    09.01.2024, 10:15

    Виндзорлар муаммолари: дунё миқёсида шов-шувга сабаб бўлган Британия қироллик оиласидаги жанжаллар

    09.01.2024, 09:35

    Муваффақиятга эришишдан олдин дуч келган ишни қилишга мажбур бўлган юлдузлар (фото)

    10.01.2024, 10:54
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда



    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя



    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Эронда номаълум шахслар суд биносига қуролли ҳужум уюштирди 

    Дунё | 26 июл, 18:50

    “Арсенал” салкам 70 млн евролик футболчи харид қилади

    Спорт | 26 июл, 18:30

    АҚШ сенаторлари Трампни Нетаньяхуга босим ўтказишга ундади

    Дунё | 26 июл, 18:05

    “Кимгадир шу керак экан”. Тошкентдаги кўп йиллик арчалар ёнғини уюштирилганмиди? (репортаж)

    Ўзбекистон | 26 июл, 17:41

    Юқори ҳарорат иш қобилиятига қандай таъсир қилади? Кардиолог жавоб берди

    Карьера | 26 июл, 17:35

    Тошкентдаги автоҳалокатда 20 ёшли йигит вафот этди

    Ўзбекистон | 26 июл, 17:29

    Арман Царукян Илия Топурияни жангга чорлади

    Спорт | 26 июл, 17:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.